Теҳрон жума намози хутбалари
Эрон ҳар қанақа таҳдид ва эҳтимолий ҳужумларга жавоб бера олади
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий бугунги қилган хутбаларида Эрон Ислом Жумҳурияти ҳар бир таҳдид қаршисида турганини ва ҳар бир эҳтимолий ҳужумга қатъий, маҳкам ва пушаймон қилувчи жавоб бера олишини баён этди.
Имом Хатиб, жумладан, Яман халқига қарши Арабистон томонидан содир этилаётган жиноятларга ишора этиб, илова қилди: Яманда бегуноҳ халқининг қони тўкилаётгани ва ушбу жиноятлар давом этаётганининг сабаби Америка ва Европанинг Саудия Арабистонига юбораётган қурол-яроқларидир ҳамда халқаро ташкилотларнинг ушбу мавзуга нисбатан сукут сақлаётгани инсон ҳақларини ҳимоя этувчилар ҳомийларини бадном бўлишларига ҳам боис бўлган.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби 12-фарвардин Эронда Исломий жумҳурият ва диний демократия куни эканлигини ҳам таъкидлаб деди: Эрон халқи ўша куни, яъни 1979 йилнинг биринчи апрелида фақат Исломий жумҳурият тузуми учун овоз беришди ҳамда Эроннинг жумҳурият ва исломиятига ўзлик бахш этишди.