Лорижоний: Эрон Американинг ёлғон ваъдаларига жавоб қайтаради
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16616
Али Лорижонийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти Американинг барча ваъдаларини бажармаганлиги ҳақида фикр юритди ва ушбу жараён давом этадиган бўлса, Вашингтон қийин аҳволга тушиб қолади
(last modified 2018-08-22T17:50:11+00:00 )
апрел 01, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Эрон Американинг ёлғон ваъдаларига жавоб қайтаради
    Лорижоний: Эрон Американинг ёлғон ваъдаларига жавоб қайтаради

Али Лорижонийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти Американинг барча ваъдаларини бажармаганлиги ҳақида фикр юритди ва ушбу жараён давом этадиган бўлса, Вашингтон қийин аҳволга тушиб қолади

Эрон парламенти раисига кўра, Эрон ислом жумҳурияти Американинг барча ваъдаларини бажармаганлиги ҳақида фикр юритди ва ушбу жараён давом этадиган бўлса, Вашингтон қийин аҳволга тушиб қолади. Али Лорижоний шанба куни Теҳрон ғарбидаги ал-Бўрз вилоятидаги Совижбалоғ туманидаги чиқишида шундай айтдики, ядровий масалада Эрон ислом жумҳурияти очиқ равшан ва мантиқий йўлни танлади. Унга кўра, маккорлик ҳаракатлари уларнинг зарарига тугайди. Негаки, улар Эронга берган ваъдаларига амал қилишмади. Лорижонийнинг қўшимча қилишича, агар америкаликлар Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликнинг шароитига риоя қилишмаса, Эрон Вашингтонга тегишли жавоб бера олади. Эрон парламенти раисининг таъкидлашича, Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилди. Эрон Америка фитналарига қарши мулоҳазали тадбирларни қўллайди. Али Лорижоний Америка сенатининг Эрон ислом соқчилар корпусига санкция қўллаш учун эҳтимолий террорист деб атаганига ишора қилиб шундай айтдики, Америка армияси, Петагон ва ЦРУ минтақада террорчилик гуруҳларини ташкил этишади.