Эрон Россиядаги террорчилик ҳаракатларини қоралади
(last modified Tue, 04 Apr 2017 08:37:44 GMT )
апрел 04, 2017 13:37 Asia/Tashkent
  • Эрон Россиядаги террорчилик ҳаракатларини қоралади
    Эрон Россиядаги террорчилик ҳаракатларини қоралади

Баҳром Қосемий Россиянинг Санк Петербург метросида содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Россиянинг Санк Петербург метросида содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралаш билан Россия давлати ва халқига ҳамда ушбу ҳодисада қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Баҳром Қосемий душанба куни ўз чиқишида шундай айтдики, ҳар қандай мақсад билан бегуноҳ инсонларни ўлдириш ва нотинчлик келтириб чиқариш кескин қораланади ва рад этилади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти ҳар доим терроризмга қарши кураш учун халқаро ҳамжамиятнинг иштирок этиши зарурлигини эслатиб келган. Унга кўра, ҳамма давлатларнинг ва халқаро ташкилотларнинг терроризм илдизини йўқ қилиш учун азму қарори ва жиддий иродаси зарурийдир.  

Ёрлиқ