апрел 04, 2017 18:54 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси
    Эрон парламенти раиси

Эрон парламенти раиси Исломий Инқилоб муаззам раҳбари томонидан 1396 чи ҳижрий -шамсий йилни Иқтисодий муқовамат, ишлаб чиқариш - иш жой яратиш" деб номланганлигига ишора қилар экан, изчил иқтисодиёт, Эрон рейтингини янада ошиб боришига сабаб бўлмоқда деб қўшимча қилди.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ўтказилган парламент йиғилишида  Эронда миллий ишлаб чиқариш ва экспортга асосланган кўп даромад келтирувчи изчил иқтисод системаси бутун минтақада  сиёсий, хавфсизлик ва маданий соҳаларда Эрон қудратини ошиши ҳамда Эрон халқининг мавқеияти ва обру -эътиборини  янада ортиб боришига замин яратмоқда деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида, миллий ишлаб чиқариш соҳасига жиддий эътибор қаратиш,  контрабандани олдини олиш,  ёшлар учун иш жой яратиш каби масалалар мамлакатнинг иқтисод  системасидаги энг муҳим мавзулардан бўлишига қўшимча,  Эроннинг маданий, хавфсизлик ва сиёсий тармоқларидаги мавқеиятини кўрсатиб берадиган мавзулардандир деб таъкидлади.

Ёрлиқ