Машҳадда кучли зилзила юз берди.
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16744
Бугун Машҳад вақти билан соат 10:39 дақиқада Эроннинг Хуросони Разавий вилоятининг айрим шаҳарларида 6 магнитудали зилзила юз берди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
апрел 05, 2017 12:16 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Хуросони Разавий вилоятининг айрим шаҳарларида 6 магнитудали
    Эроннинг Хуросони Разавий вилоятининг айрим шаҳарларида 6 магнитудали

Бугун Машҳад вақти билан соат 10:39 дақиқада Эроннинг Хуросони Разавий вилоятининг айрим шаҳарларида 6 магнитудали зилзила юз берди.

Бу ҳақда Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияис хабар берди.

Зилзила маркази Хуросони Разавий вилоятининг Сафедсанг минтақаси атрофида ва ўчоғи эса  10 километр ер остида бўлган.

 Мазкур зилзила  Сафедсанг минтақасидан 24 км, Қаландаробод минтақасининг 38 км, Фаримон туманининг 40 км ва Машҳад шаҳридан 81 км узоқликда рўй берди.

Ҳозиргача  бу зидзила зарарлари, жароҳатланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар берилмаган