Хуросоний Разавий вилоятининг Машҳад шаҳрида 6 балли ер қимирлаши қайд этилди
-
Машҳад шаҳрида 6 балли ер қимирлаши қайд этилди
Эроннинг шимолий шарқидаги Хуросоний Разавий вилоятининг Машҳад шаҳрида 6 балли ер қимирлаши қайд этилди
Бугун чоршанба куни Эроннинг шимолий шарқидаги Хуросоний Разавий вилоятининг Машҳад шаҳрида 6 балли ер қимирлаши қайд этилди. Шунингдек, ушбу вилоятнинг турли минтақаларида 18 марта ер ости силкиниши содир этилди. Хуросоний Разавий вилоятининг туман ва шаҳарларида юз берган 6 балли ер силкиниши, бугун маҳаллий вақт билан кундузи соат 10-40 дақиқада бўлиб ўтди. Шундан сўнг зилзила мунтазам тарзда давом этган. Кейинги ер қимирлашларида 3,2 ва 4,4 балли силкинишлар ҳам қайд этилган. Хуросоний Разавий вилоятида рўй берган зилзила оқибатида, қутқарувчи ва ёрдам кўрсатувчи жамоалар ҳамда Қизил Ҳилол жамиятининг вертолётлари турли минтақаларга сафарбар этилди. Хуросоний Разавий вилоят ҳокимининг ободончилик ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари Муҳаммад Мақдурийнинг маълум қилишича, Фаримон туманидаги Сафидсанг минтақасида содир бўлган ер қимирлашида ҳозирга қадар бир нафар инсон ҳаётдан кўз юмган ва бир нечта киши жароҳат олган шунингдек, ушбу минтақадаги бир қанча қишлоқлар зиён кўрган.