Ҳасан Руҳоний: Америкаликлар ўзларини жаҳон полицияси ва суди деб билишмоқда
Эрон президенти АҚШнинг Сурия ҳаво базасига қилган ҳужумини қоралаб шундай айтдики, америкаликлар ўзларини жаҳоннинг полицияси ва суди деб фикр қилишади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Американинг Сурия ҳаво базасига қилган ҳужумини қоралаб шундай айтдики, америкаликлар ўзларини жаҳоннинг полицияси ва суди деб фикр қилишади. АҚШ жума куни тонгда Суриянинг Эдлиб вилоятида сешанба куни химиявий қурол ишлатилганини баҳона қилиб Ўрта ер денгизидаги ўзининг ҳарбий кемаларидан туриб 59 та ракетани Суриянинг Ҳўмс вилоятидаги Шаъирот ҳаво базасига қарата отди. Натижада эса, 9 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари жумладан 4 нафар кўдак ва яна 7 киши оғир тан жароҳат олган. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Теҳронда ўтказилган "Иқтисодий муқовамат ва қишлоқ тараққиёти" номли анжуманда, Сурияда химиявий қуроллардан фойдаланганлигини ўрганиб чиқиш учун бетараф бўлган мамлакатлар иштироки билан ҳақиқатни ошкор этиш учун халқаро гуруҳ ташкил этилишини истади. Ҳасан Руҳонийга кўра, Сурия давлати Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра химиявий қуролга эга эмас. Ушбу ҳақиқатни аниқлайдиган халқаро гуруҳ, АҚШнинг иштирокисиз ташкил этилиши керак. Сўнгра эса, Сурияда химиявий қурол қўлланилганлигини ва ушбу аслаҳалар қаердан ва кимлар томонидан олиб келинганини ўрганиб чиқишлари лозим.