Эрон ва Сурия президентлари Сурияга қарши АҚШ армияси томонидан уюштирилган ҳужумларни қораладилар
(last modified Sun, 09 Apr 2017 13:02:17 GMT )
апрел 09, 2017 18:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия президентлари
    Эрон ва Сурия президентлари

Эрон ислом жумҳурияти президенти Сурияга қарши АҚШ уюштирган ҳужумларни қоралаб, бу ҳужум БМТ устави ва барча халқаро қонун- қоидаларига зиддир деб эълон қилди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Сурия президенти Башор Асад билан телефон орқали суҳбатларида  Эрон халқи  илгаригидек терроризмга қарши кураш жараёнида Сурия яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиб Сурия халқи ёнида қолади деб қўшимча қилди.

Руҳоний шунингдек  жума тонгида АҚШ томонидан Сурия ҳудудларини ракета билан нишонга олингани  ва бу тажовузкорлик ҳужум оқибатида бир қанча бегуноҳ инсонларни қрубон бўлишидан афсусланиб, бу ҳужумда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди.

Руҳоний ўз сўзларида  Эрон ва Сурия давлатларини  химиявий қуролларни йўқ қилиш учун БМТ билан ҳамкорликларини кенгайтиришганига  ишора қилиб, бундай ҳужумлар  фақат террористлар фаолиятларини янада кучайишига сабаб бўладию холос деб қайд этди.

Сурия президенти ҳам телефон орқали ушбу суҳбатда  Сурия халқи ва давлатини ҳимоя қилишга қаратилган Эрон  ислом жумҳуриятинининг саъй- ҳаракатларини қадрлаб,  террористларни Сурия ҳудудларида қаттиқ мағлубиятга учрагани ва парчаланиб кетиши ортидан АҚШ Сурия давлат армиясига зарба бериш ва террористик ҳаракатларни қўллаб қуввлатлаш мақсадида Сурияга ҳужум уюштирди деб деб айтди.

,

Ёрлиқ