апрел 09, 2017 18:20 Asia/Tashkent
  • ядровий технология Эрон учун
    ядровий технология Эрон учун

Эрон ислом жумҳурияти президенти ядровий технология Эрон учун ғоят зарурий эканлиги, ҳамда Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ушбу технологияларни ўта муҳимлигини таъкидлаганларини тўғри ва мантиқий хулоса эканлигини айтди

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳрон шаҳрида  Эронда ядровий технология миллий куни муносабатида ўтказилган маросимда билдирган сўзларида:  Эрон дипломатлари " Ядровий энергетика эронликларнинг энг табиий ҳаққидир" деган шиор билан халқаро ҳамжамиятни музокара столига қайтаришди деб айтди.

Руҳоний шунингдек  ўтган бир йил мобайнида  42 ядровий лойиҳаларни ижро этиланлигини инқилобий ва жиҳодий бошқарувларнинг натижаси эканлигига тўхталиб, илмий, инқилобий, жиҳодий, кўнгилли фаолиятлар ва  бошқаришлар орқали  Эрон халқи ҳаётининг турли тармоқларида ядровий энергетиканинг ижобий таъсири яққол намоён бўлди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ