Инқилоб раҳбари: Американинг Сурияга қилган ҳужуми стратегик хато бўлган
(last modified Tue, 11 Apr 2017 07:07:52 GMT )
апрел 11, 2017 12:07 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Американинг Сурияга қарата ҳужумини стратегик хато дея атади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Американинг Сурияга қарата ҳужумини стратегик хато дея атаганлиги"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Эрон қуролли кучларининг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашган чоғидаги Америка қўшма штатларининг Сурияга қарата амалга оширган ҳарбий ҳаракатларига баҳо беришга доир баёноти, ушбу ҳодисани турли кўламда таҳлили этиш учун муҳим аҳамият касб этади. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда Американинг Сурияга қилган охирги можаро келтириб чиқарадиган ҳаракатларини ҳар томонлама таҳлил этишни таъкидлаб ўтдилар ва шундай тушунтириш бердиларки, Америка давлати амалга оширган тажовуз хато ва нотўғри иш бўлиб, улар ўтмишдаги хатоларини яна такрорлашда давом этишмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Америка давлатининг олдинги масъуллари ИШИД террорчилик гуруҳини ташкил этишди ёки бўлмасам унга ёрдам кўрсатишди, ҳозирги АҚШ масъуллари ҳам ИШИД ёки бошқа шунга ўхшаш террорчи гуруҳларни қўллаб қувватлашмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу террорчи гуруҳларнинг хатари келгусида Америкаликларнинг ўзларини ҳам четлаб ўтмаслигини айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Европа мамлакатлари бугунги кунда ўзлари кўмак қилаётган такфирчиларнинг балосига гирифтор бўлишмоқда ҳамда одамларнинг кўча ва хиёбонларда тинч  ва осойишта юришлари хатар остида қолди.

    Америка эса яна ўша олдинги хатоларини такрорламоқда. Ўтган ҳафтада Суриянинг Эдлиб вилоятидаги Хон Шайхун минтақасида юз берган шубҳали химиявий ҳужум ортидан  АҚШ давлати Дамашқни мухолифатга қарши химиявий қурол ишлатганликда айблади. Америка давлати ўзининг Сурияга қарата амалга оширган ушбу ҳужумини оқлашда, Суриянинг химиявий қуроллардан фойдаланиш имкониятини йўқ қилишни баҳона қилиб кўрсатди. Лекин ушбу иддаолар асоссиз ва сохта айбловлардан бошқа нарса эмас эди. Америка ўзини химиявий қуролларни қўллайдиганларга қарши курашувчиларнинг энг биринчиларидан деб иддао қилади. Ваҳоланки, Америка ўзининг ўтмишдаги инсониятга қарши жиноятларни содир этиш билан жумладан химиявий қуролларни ишлаб чиқариш ва ушбу қуролларни амалда одамларга қарши тадбиқ этиш билан жаҳон жиноятчилари қаторидан жой олган. Ушбу жиноятларидан бири бу Эрон ва Ироқ ўртасида бўлиб ўтган мажбурий жанг даврида ушбу иккала мамлакат аҳолисига қарши химиявий қурол қўллади. Натижада эса, Эрон ва Ироқнинг минглаб аҳолиси Ғарб давлатларининг мақсадларини рўёбга чиқарадиган химиявий қуролларининг қурбонига айланишди.

    Ҳозирда ҳам Американинг қурол яроқ сақланадиган омборлари химиявий қуроллар жумладан оммавий қирғин қуроллари билан тўлдирилган. Америка ушбу қуролларини  инсониятга қарши жиноятларида яна бир бор қўллаши эҳтимолдан йироқ эмас. Дарҳақиқат, Америка давлатининг тепасида турган урушни ёқловчилар, ҳар қандай жиноятни содир этишдан тап тортмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Американинг қилмишларини таҳлил этишда ҳеч қандай ишорасиз ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтдилар. Эрон ва Ироқ ўртасида бўлиб ўтган мажбурий жангда Америка Саддам ихтиёрига химиявий қуролларни тақдим этган. Ушбу башариятга қарши жиноятда бугунги кунда Сурияда химиявий қурол ишлатилганини иддао қиладиган Европа мамлакатлари, Эрон ва Ироқ ўртасида бўлиб ўтган мажбурий жанг даврида, Эроннинг олд фронтида ва Сардашт ҳамда Ҳалабча минтақаларида химиявий қуролларни қўллаш учун Саддамга тонналаб химиявий аслаҳаларни беришди.

     Шу каби ҳодисаларни эътиборга олиб мазкур воқеани таҳлил этишда Американинг Сурияга қилган ракета ҳужуми Бирлашган миллатлар ташкилотининг Женева музокарасини якунлаш учун ҳаракат қилаётган пайтга тўғри келганлигини ҳам назарга олиш керак. Америка давлати Суриянинг ички ишларига янада кўпроқ аралашиш мақсадида ушбу ҳужумни амалга ошганлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, Америка нуқтаи назари билан, Суриядаги ўзгаришлар жараёнида кутилмаган ҳарбий ҳаракатлар билан вазиятни издан чиқариш мумкин. Шу боис, Американинг ракета ҳужуми олдиндан режалаштирилган бўлиб, Суриядаги сиёсий музокаралар йўналишини ҳарбий ҳаракатларга қаратиш мумкин. Лекин ушбу чуқур ўйлаб қилинмаган ҳатти-ҳаракатлар Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда стратегик хато бўлган. Бу ишнинг ортидан эса Американинг ўзи ҳам оғир аҳволга тушиб қолиши аниқки, келажакда бундай қийин вазиятдан чиқиб кетиши даргумондир.   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ