Эрон ташқи ишлар вазирининг Москвага ташрифидан мақсади учтомонлама йиғилишда қатнашишдир
Россиядаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Москвага сафаа уюштиришдан Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг асосий мақсади Сурия бўҳрони ва бу мамлакатнинг сўнгги хавфсизлик вазиятини кўриб чиқиш учун ўтказилиши кутилаётган Эрон, Россия ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг 3 томонлама йиғилишида қатнашишдан иборатдир деб таъкидлади.
Москвадаги Эрон элчиси Маҳди Саноий Эрон ташқи ишлар вазирининг Москвага ташрифидан кўзда тутилган асосий мақсадларга тўхталиб, эртага- жума куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф юқори мартабали делегация бошчилигида Москвага келиб, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади деб қўшимча қилди.
Саноий ўз сўзларида Зариф ва Лавров музокараларидан сўнг, Эрон, Россия ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг 3 томонлама учрашуви бошланади ва бу йиғилишда Сурия бўҳрони масаласи муҳокма этилади деб аниқлик киритди.