Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Суря ҳудудларига қарши АҚШ томонидан уюштирилган ваҳшиёна ҳужумлар барча халқаро қонун- қоидаларга зиддир деб айтди.
Теҳрон жума намозининг бугунги муваққат имом хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий , Сурия давлати кимиёвий қуролдан фойдаланган деган асоссиз иддаолар ва исбот этилмаган баҳоналар билан бу мамлакат ҳудудларига қарши АҚШ томонидан берилган сўнгги ракета зарбаларни кескин қоралаб, халқаро барча қонун -қоидаларга зид бўлган АҚШнинг бундай тажовузлари, ваҳшиёна ва биртомонлама ҳужумлари, бошқа мамлакатларда ҳам маҳкум этилиб, жаҳон ҳамжамияти бундай тажовузларни давом қилишига қаттиқ қаршийлик кўрсатиши керак деб таъкидлади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ҳужатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий шунингдек, Эрон халқи ва қуролли кучлари иймон, миллий қудрат ҳамда мавжуд имкониятларидан фойдаланиб душманларнинг ҳар қандай тажовузлари қаршисида тура олиш ва муносиб жавоб қайтаришга тайёрдирлар деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби ўз хутбалари давомида, Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг Яманга қарши ваҳшиёна ҳужумларини кўриб туриб халқаро ҳамжамият хусусан БМТнинг сукут сақлаётганлигини кескин танқид қилди.