Эрон ташқи ишлар вазири ҳафта охирида Грузия бош вазирини Теҳронга келиши ҳақида хабар берди
(last modified Tue, 18 Apr 2017 12:44:27 GMT )
апрел 18, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф мухбирлар билан суҳбатида Грузия бош вазири шу ҳафта охирида Эронга сафар қилади деб айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Тблиси шаҳрида Грузия ташқи ишлар вазири Михаил Жанелидзе билан учрашувидан сўнг,  Грузия бош вазири Георгий Квирикашвилий Эрон масъуллари билан учрашиб ,мулоқот ўтказиш мақсадида ҳафта охирида Теҳронга сафар қилади деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Грузия ташқи ишлар вазири Михаил Жанелидзе билан учрашувидан сўнг,  Эрон давлатини Грузия билан  суд, университет, транзит соҳаларида алоқаларани кенгайтириш ҳамда  Форс Кўрфази -Қора денгиз коридори масаласида ,энергетика ва саноат шаҳарчаларни ташкил этиш  доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Грузия ташқи ишлар вазири ҳам бу учрашувда  Зариф ва уни ҳамроҳлик қилган делагецияни Грузияга уюштирган сафаридан жуда хурсанд бўлганини таъкидлаб,  Грузияда Эрон компанияларининг сармоя киритишлари учун лозим ва кўп имконият - заминлар мавжудлигини қўшимча қилди. 

Ёрлиқ