Зариф: АҚШ ўз мажбуриятларини бажариши керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17416-Зариф_АҚШ_ўз_мажбуриятларини_бажариши_керак
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсоннинг сўнгги изҳоротига кўрсатган аксиламалида АҚШнинг ассосиз иддаолари ва туҳматлари, Эрон давлати Баржом дастуридаги барча мажбуриятларини ижро этмоқда деган бу давлатнинг эътирофини хаспўшлай олмайди деб айтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 20, 2017 18:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири
    Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсоннинг сўнгги изҳоротига кўрсатган аксиламалида АҚШнинг ассосиз иддаолари ва туҳматлари, Эрон давлати Баржом дастуридаги барча мажбуриятларини ижро этмоқда деган бу давлатнинг эътирофини хаспўшлай олмайди деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттер -ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида АҚШ ўз йўналишини ўзгартириб, барча мажбуриятларига амал қилишга масъулдир деб ёзди.

Яқинда АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон Эрон билан тузилган ядро битими барбод бўлди деб иддао қилганди У шунингдек бу уларнинг ядровий давлат бўлиш мақсадини ортга суради. Мазкур битим Шимолий Кореянинг ҳозирги таҳдидига олиб келган ўтмиш ёндашувини ёдга солади", — деган матбуот анжуманида.

Бу эса шу ҳолдадирки,яқинда  Тиллерсон  АҚШ намояндалар мажлиси раиси Пол Роянга йўллаган мактубида Эрон давлати Баржом дастури доирасидаги барча мажбуриятларини бажармоқда деб эътироф қилганди.