Зариф: АҚШ санкция тили билан натижага эришмайди
Эронга қарши АҚШнинг санкциялар тили самарасиздир
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф деди: Бугунги кунда Америка масъулларининг энг муҳим эҳтиёжлари Эрондаги воқеликларни идрок этишлари ва уни ақл билан сўз ва амалларида бирлаштиришларидир.
Пайшанба кечаси Эрон Ташқи ишлар вазири америкалик ҳамкасбининг Эронга қарши сўзларига жавобан деди: Америкаликлар тарихдан ва ўтган ўн йилликлар давомида юзага келган ўзгаришлардан ўрганган бўлсалар керакки, Эрон ва эронликларга қарши санкциялар тили ҳамда таҳдид ва душманлик билан бирон натижага эришган эмаслар ва эришмайдилар.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон сешанба куни Америка Конгрессининг вакиллар палатаси раиси Пол Раянга юборган мактубида Эрон Баржом мажбуриятларига содик қолганини баён қилган,бироқ Эронни ядровий қудратга эга бўлиш тамойилларини танқид қилган.