Шамхоний: Америка ҳозирги шароитда ноқулай ва ночор вазиятга тушиб қолган
-
Шамхоний: Америка ҳозирги шароитда ноқулай ва ночор вазиятга тушиб қолган
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али шамхоний Эроннинг минтақа бўйича сиёсатлари ҳақида шундай айтдики, Эрон европалик ширкатларни инвестиция киритиш бўйича ҳимоя қилади
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, Америка ҳозирги шароитда ноқулай ва ночор вазиятга тушиб қолган, негаки Европа АҚШ билан бошқа ҳамроҳлик қилишга қизиқиши йўқ. Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али шамхоний Франциянинг Ломонд рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Эроннинг минтақа бўйича сиёсатлари ҳақида шундай айтдики, Эрон европалик ширкатларни инвестиция киритиш бўйича ҳимоя қилади ва Эроннинг табиий ва газ манблари икки тараф ўртасида ҳамкорлик қилиш учун қулай фурсат бўлади. Али Шамхоний Американинг охирги ҳатти-ҳаракатлари ҳақида жумладан шу ойда Сурияга қарата амалга оширган ракета ҳужуми хусусида шундай айтдики, Американинг минтақадаги иттифоқчилари АҚШни Ўрта Шарқда балога гирифтор қилишни кўзлашмоқда ва Вашингтон ҳам ўзининг ўтмишдаги хатоларини яна такрорламоқда. Али Шамхоний Американинг Сурияга қилган ракета ҳужумини кескин қоралади.