апрел 22, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Муҳаммадий Гулпойгоний: Сайлов эрон халқининг жаҳондаги обрўсини намойиш этади
    Муҳаммадий Гулпойгоний: Сайлов эрон халқининг жаҳондаги обрўсини намойиш этади

Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг раиси Муҳаммадий Гулпойгоний бугун шанба куни Эрон ислом жумҳуриятининг ички ишлар идоралари бошлиқлари ва командирларининг Теҳрондаги ахборот анжуманида сўзга чиқди

Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг раиси Эронда бўлиб ўтадиган сайловни Эрон халқининг жаҳондаги обрўси дея атади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг маълум қилишича, Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг раиси Ҳужжатул Ислом валмуслимийн Муҳаммад Муҳаммадий Гулпойгоний бугун шанба куни Эрон ислом жумҳуриятининг ички ишлар идоралари бошлиқлари ва командирларининг Теҳрондаги ахборот анжуманида сўзга чиқиб шундай айтдики, сайловда одамларнинг аксариятининг қизғин иштирок этиши ва шодлигу хурсандчилиги Эрон миллатининг дунёдаги обрў-эътибори бўлади. Шу боис, аҳолининг ушбу сайловда қизғин ва ғайрат билан иштирок этишлари учун муносаиб шароит яратилиши керак. Ҳужжатул Ислом валмуслимийн Муҳаммадий Гулпойгонийга кўра, кимдаким сайловчилар берган овозга қарши чиқса ушбу кимсага қарши қатъий чоралар кўрилади. 2017 йилнинг 19 май кунида Эрон ислом жумҳурияти президенти ва исломий кенгаш учун сайлов бўлиб ўтади.   

Ёрлиқ