Шамхоний: айрим давлатлар террористларни Афғонистон ҳудудларига киритишга уринишмоқда
(last modified Sun, 23 Apr 2017 13:04:36 GMT )
апрел 23, 2017 18:04 Asia/Tashkent
  • Шамхоний
    Шамхоний

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби минтақадаги айрим давлатлар Ироқ ва Сурия ҳудудларида мағлубиятга учраган террористларни Афғонистонга ўтказиб бу мамлакатда нобарқарорликлар ва нотинчликларни янада кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда деб айтди.

Кеча Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний    миллий хавфсизлик масалалари бўйича Афғонистон президенти малаҳатчиси Ҳаниф Атмар билан телефон орқали суҳбатларида Балх вилояти ҳарбий базаларидан бирига қарши Толибон гуруҳи томонидан уюштирилган  ҳужумларни кескин қоралаб, бу ҳужумда жабрланган ва қурбон бўлганлар аҳли -оилаларига чуқур тасаллият билдирди. У ўз сўзларида  Эрон ислом жумҳуриятини бу терактда жабланган шахсларга ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби шунингдек  террорчилик гуруҳларга қарши курашни кучайтиш зарурлиги ҳамда Афғонистон давлати томонидан бундай хавфли оқимларга нисбатан жиддий чора- тадбирлар кўриб чиқилишини таъкидлаб,  Эрон ва Афғонистон ўрасида хавфсизлик, маълумот алмашуви соҳалардаги қўшма ҳамкорликларни кучайтириш ҳар кики мамлакатда барқарорлик ва тинчликни янада мустаҳкамланишига кўмаклашади деб аниқлик киритди.

Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўича маслаҳатчиси  Ҳаниф Атмар ҳам  Эрон давлатининг барча ҳимоятларини қадрлаб,  минтақада терроризмни таг- тубидан йўқ қилиш учун ҳар икки давлат ўртасида ҳамкорликлар ва маслаҳатлашувларни давом эттирилишини таъкидлади.