Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Ҳаж маросими борасида Саудий Арабистон режимининг нотўғри сиёсатларини бутун жаҳон мусулмонларининг ишонч -эътиқоди ва ҳиссиётига салбий таъсир етказганлигига тўхталиб бу вазият Ол Сауд режими ҳокимларининг зарарида ҳал бўлишини ҳам алоҳида таъкидлади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний шу йилги ҳаж маросимларида эронлик зиёратчиларнинг қатнашишлари йўлига Ол Сауд режими ҳокимлари яратаётган монеаларга ишора қилар экан, Ол Сауд режими ҳокимлари шундай бир ҳолда ислом ва Қуръон билан байъат қилишганини иддао этишмоқдаки, ҳардоим дунё мусулмонларининг истак хоҳишларига зид амал қилиб келмоқдалар деб изоҳлаб ўтди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби шунингдек, бундай сиёсатларни давом этиши дунё мусулмонларини қўрқув ва ҳарос билан Масжидулҳаромга киришларига сабаб бўлади деб таъкидлади.
Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний ўз хутбаларида муъмин- мусулмонлар юзига Худо уйининг эшикларини ёпадиган кимсалар оғир оқибат ва зиёнга дучор бўлишлари Қуръони каримда ҳам келтирилган деб қўшимча қилди.