Эрон сиёсий тузилмасида Кузатув кенгашининг мавқеи
(last modified Sun, 30 Apr 2017 07:20:34 GMT )
апрел 30, 2017 12:20 Asia/Tashkent

Эронда жорий йилнинг 19 май куни Исломий жумҳурият президенти учун муҳим ва ҳал этувчи сайлов бўлиб ўтади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини   эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон сиёсий тузилмасида Кузатув кенгашининг мавқеи”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Эронда жорий йилнинг 19 май куни Исломий жумҳурият президенти учун муҳим ва ҳал этувчи сайлов бўлиб ўтади. Эрон жамиятида қизғинлик ва завқ-шавқ ҳамда шодлик ҳукм суриши билан бирга, Кузатув кенгашининг сайловдаги назорат қилиш роли Эроннинг сиёсий тузилмасидаги ўрнини ҳаётий ва зарурий эканлиги ҳам барчанинг диққатини ўзига тортмоқда. Эрон ислом жумҳурияти президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 8 моддасига асосан, исломий жумҳурият сайлови устидан назорат қилиш Кузатув кенгашининг зиммасига юклатилган ва ушбу назорат қилиш умумий бўлиб, сайловга боғлиқ ишларнинг ҳаммасини ва барча босқичини қамраб олади. Кузатув кенгаши Исломий жумҳурият тизимининг асосий арконларидан бири бўлиб, Эрон парламенти қонунларини тадбиқ этиш орқали конституцияни ҳимоя қилиш ва конституцияга изоҳ берилишини назорат қилиш ҳамда Парламент қонунларини исломий меъёрлар ва тамойиллар билан тадбиқ этилиши орқали шаръий жиҳатдан ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган. Кузатув кенгаши Эрон ислом жумҳурияти конституциясида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, агар ушбу кенгаш Эрон парламентининг ёнида бўлмаса парламент қонунларининг кучсиз ва эътиборсиз бўлишига олиб келади. Бу ҳақда сиёсий масалалар бўйича эксперт доктор Жавод Хожапур шундай айтади.

     Эрон конституциянинг 119-моддаси Исломий жумҳурият президенти тўғрисидаги сайловга бағишланган бўлиб, ушбу моддада мамлакат президентининг муддати тугашидан камида бир ой олдин, кейинги президент сайлови ўтказилиши кераклиги таъкидланган. Исломий жумҳурият президенти сайлови тўғрисидаги қонунга биноан, номзодларни рўйхатга олиш тугаши биланоқ, икки кўринишдаги назорат ва ҳақиқий ўрганиб чиқиш ишлари бошланади. Аввал бошида, дастлабки назорат ишлари амалга оширилади. Қонунда қайд этилганидек, булар дастлабки салоҳиятни кўриб чиқишади. Ушбу дастлабки текширувлар қисқа муддат ичида амалга оширилади. Бу эса, конституциянинг 115-моддасида қайд этиб ўтилган. Мисол учун, ўз номзодини кўрстаётган шахснинг келиб чиқиши Эронлик бўлмаса, ёки иккита фуқароликка эга бўлса шунингдек ижобий ўтмишга эга бўлмаслиги мумкин. Шу каби ҳолатлар дастлабки текширувнинг ўзидаёқ, бир ёқли этиб ҳал этилади. Кейин эса, номзоднинг шароити деяли тўғри келса юқори назорат қилиш босқичига ўтади. Эрон конституциясининг 118-моддасида қайд этилганидек, кейинги босқичдаги текширувларни Кузатув кенгаши амалга оширади. Кузатув кенгаши номзод ҳақидаги тегишли маълумотларни бир рўйхатга киритади ва далил ҳамда ҳужжат бўлиши учун унинг ўзига ҳам тақдим этади.

      Шунингдек, Кузатув кенгаши сайлов ишларида назорат қилувчи муассаса сифатида, ушбу йўналишда тегишли қонуний чораларни кўришга ҳам ҳақли ҳисобланади. Кузатув кенгашининг Эрон ислом жумҳурияти президент сайловини назорат қилишда ўзига хос муҳим жиҳатларни ҳам қамраб олади. Ушбу кенгаш сайловнинг тўғри ва ҳаққоний ўтганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, Эрон президенти сайловида иштирок этаётган номзодларнинг салоҳиятли эканлигини тасдиқлаш ҳам Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган бўлиб, бу ҳам бўлса Эрон ислом жумҳурияти тизимининг мустаҳкам бўлишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади. Бу ҳақда Сиёсий масалалар бўйича эксперт доктор Жавод Хожа Пур шундай айтадики, қонунга мувофиқ ва аниқлик киритиш давридаги кунларда номзодлар ҳақида умумий маълумотлар эълон қилинишидан илгари ушбу номзоднинг ўзига етказилади ва сўнгра, унга ушбу масала юзасидан шикоят қилиш ҳақида имконият берилади ва шу билан бирга, ўша аниқлик киритилиши даврида ушбу шахсга тегишли бўлган далилларни яна бир бор ўзига айтилади. Конституцияда бу борада очиқ-ойдин маълум қилинганки, худди шу тарзда амалга оширилиши керак. Ўз номзодини кўрсатаётган шахс ҳақидаги маълумотларни қонуннинг айрим бандларига тўғри келмаганлигини умумий эълон қилинишидан олдин, ўша шахснинг ўзига айтилиши шартлигини ҳам унитмаслигимиз керак. Сайловда иштирок этишга рад жавобини олган шахсга шикоят қилиш учун фурсат берилади. Сайловда иштирок этиши рад этилганлиги ҳақидаги сабабларни ҳам ўзига тушинтирилади. Лекин шундай бўлса ҳам, қонуний томондан ўз ҳақ-ҳуқуқини қайтадан кўриб чиқиши мукин. Сўнгра эса, ўша шахс тегишли вазият юзасидан қаноат ҳосил қилганидан кейин, қонунда белгиланган муддат ичида ташвиқот қилишни бошлаш куни ва вақти тўғрсидаги формулага асосан, сайловолди кампаниясига киришади. Эрон сиёсий тузилмасидаги Кузатув кенгашининг ҳаётий ўрни ҳақида Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайни (ра) шундай баён этганларки, Исломнинг муқаддас аҳкомларини ва конституцияни сақлаб туриш ва ҳимоя қилиб туриш вазифаси юклатилган Кузатув кенгаши мен томонимдан тақдиқланган бўлиб, унинг вазифаси муқаддас ва муҳим ҳисобланади.     

     Шунингдек, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ҳам Эрон сиёсий тузилмасидаги Кузатув кенгашининг юксак мавқеъи ҳақида шундай таъкидлаб ўтдиларки, Кузатув кенгаши миллат ва дин таянчи ҳамда мўминлар қалбининг таскин топиши ва ишонч ҳосил қилишлари учун ишончли манба ва суянчиқ бўлади. Кузатув кенгаши кучли ва қатъиятли бўлса, ўз ҳаётини ислом учун бағишлаган, набавий шариатини ва исломий мақсадларни рўёбга чиқаришни орзу қилганлар учун ором ва таскин берувчи куч бўлади. Кузатув кенгаши икки таркибни ўз ичига қамраб олади. Ушбу муассаса, умумий олганда 12 нафар аъзоси бор. Кузатув кенгашининг аъзолари олти йил муддатга сайланишади. Аъзоларнинг олти нафари Кузатув кенгашининг фақиҳ аъзолари ҳисобланишса, қолган олти нафари эса ҳуқуқшунослар таркибидан иборат бўлади. Кузатув кенгашидаги одил ҳамда замон талабларидан ва масалаларидан огоҳ бўлган олти нафар фақиҳлар Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари раҳбарлигида сайланишади. Фақиҳлик, адолат ва кун масалаларидан ҳамда замон талабларидан огоҳ бўлиш, Кузатув кенгаши фақиҳларининг зиммасига юклатилган муҳим ишлардан ҳисобланади. Қолган олти нафар ҳуқуқшунос ҳам, Ижроия ҳокимияти раиси томонидан Эрон парламентига тақдим этилади ва Парламентда овоз бериш йўли билан сайланади ҳамда Кузатув кенгашига аъзо бўлади. Ушбу мусулмон ҳуқуқшунослар ҳам турли ҳуқуқий соҳаларда фаолият юритади.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.