Эрон ИШИД террорчилик гуруҳининг Мосел шаҳридаги мактабга қарата амалга оширган ҳужумини қоралади
(last modified Sat, 06 May 2017 12:00:41 GMT )
май 06, 2017 17:00 Asia/Tashkent
  • Эрон ИШИД террорчилик гуруҳининг Мосел шаҳридаги мактабга қарата амалга оширган ҳужумини қоралади
    Эрон ИШИД террорчилик гуруҳининг Мосел шаҳридаги мактабга қарата амалга оширган ҳужумини қоралади

ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқ шимолининг Мосел ғарбидаги мадрасага қарата минамёт ҳужумини амалга оширди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқ шимолининг Мосел ғарбидаги мадрасага қарата амалга оширган минамёт ҳужумини кескин қоралади. Ушбу ҳужумда мазкур мадрасада паноҳ топган бир нечта аёллар ва гўдаклар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олишди. Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Моселда содир этилган ушбу даҳшатли жиноят ортидан Ироқ давлатига ва халқига ҳамда ушбу ҳужумда қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб шундай айтдики, гарчи минтақа ва Ироқдаги террорчиларнинг хомийлари Моселнинг ҳал этувчи жангини ва ушбу шаҳарнинг бутунлай озод этилишини Ироқ халқи ва армияси томонидан амалга оширилишига шу каби инсониятга қарши жиноятларни содир этиш билан тўсқинлик қилсада, аммо Ироқда терроризмнинг йўқ бўлиши яқинлашиб қолган ҳамда ушбу мамлакатнинг халқи ва давлати террорчиларни ушбу юртдан батамом нобуд қилишга бел боғлашган. ИШИД террорчилик гуруҳи минамётлар билан Мосел шаҳрининг шимолидаги Ал-Муҳандисийн маҳалласидаги бошланғич мактабни нишонга олиши оқибатиди, олти нафар ироқлик ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва яна беш нафар инсон жароҳат олди. Ушбу ҳодисада ҳаётдан кўз юмганларнинг уч нафари мактаб ўқувчиси бўлган. 

Ёрлиқ