Эрон ва Афғонистон стратегик ҳамкорликларни янада мустаҳкамлайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i1834-Эрон_ва_Афғонистон_стратегик_ҳамкорликларни_янада_мустаҳкамлайди
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши Теҳрон ва Қобулнинг терроризмга қарши курашда қатъий ҳал этишга эришишга бағишланган суҳбатларнинг бардавом бўлишини таъкидлади
(last modified 2018-08-22T17:47:08+00:00 )
август 06, 2016 17:37 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Афғонистон стратегик ҳамкорликларни янада мустаҳкамлайди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши Теҳрон ва Қобулнинг терроризмга қарши курашда қатъий ҳал этишга эришишга бағишланган суҳбатларнинг бардавом бўлишини таъкидлади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши Теҳрон ва Қобулнинг муштарак чегараларида тинчликни ўрнатиш мақсади билан ва терроризмга қарши курашда қатъий ҳал этишга эришишга бағишланган суҳбатларнинг бардавом бўлишини таъкидлади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби шанба куни Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси билан Теҳронда учрашган чоғида, Эроннинг Афғонистон билан чегара масаласида ва сиёсий, иқтисодий ҳамда хавфсизлик соҳаларида қўшма стратегия тузиш учун тайёр эканлигини таъкидлаб шундай айтдики, мустаҳкам тараққиёт ва тинчликни ўрнатиш мақсади билан маҳаллий имкониятларни интеграция қилиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар минтақада барқарорликни таъминлашда ўзига хос таъсирга эга бўлган қўлланма бўлади. Али Шамхоний Афғонистонда бегона кучларнинг кўпайиши ортидан келиб чиққан беқарорликларга ва нотинч вазиятга ишора қилиб шундай айтдики, Афғонистонда тинчликни ва барқарлорликни ўрнатишда Афғонистон ҳуқуқ тартибот идоралари ва ҳарбий кучлар ролининг ортиб бораётгани таҳсинга сазовордир.