Ҳасан Руҳоний Эрон президентлик сайловларида ғалаба қозонди
май 20, 2017 14:55 Asia/Tashkent
-
Ҳасан Руҳоний
Эрон президентлик сайловларида 23 миллиондан ортиқ овозлар тўплаган Ҳасан Руҳоний бу мамлакатнинг 12 -чи президенти этиб сайланди.
Эрон ички ишлар вазири Эрон президентлик сайловларининг сўнгги натижаларини эълон этиб, сайлов участкаларининг 99,7 фойизида 41 миллион 220 минг 131 овозлар тўплангани аниқланди, деб айтди.
У шунингдек Эрон фуқароларидан 23 миллион 549 минг 616 нафари Ҳасан Руҳонийга, 15 миллион 786 минг 449 нафари Сайид Иброҳим Раисийга, 478 минг 215 киши Мустафо Оқомирсалимга ва фуқаролардан 215 минг 450 нафарини Ҳошимий Табоъга овоз беришганини эълон қилди.
Ёрлиқ