Ҳасан Руҳонийнинг президент этиб сайлангани муносабит билан халқаро расмийлар табрик йўлламоқда
(last modified Sat, 20 May 2017 14:18:59 GMT )
май 20, 2017 19:18 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳонийнинг президент этиб сайлангани муносабит билан халқаро расмийлар табрик йўлламоқда
    Ҳасан Руҳонийнинг президент этиб сайлангани муносабит билан халқаро расмийлар табрик йўлламоқда

Россия ва Озарбайжон президентлари, шунингдек Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича юқори мартабали масъули Ҳасан Руҳонийни Эрон ислом жумҳурияти президенти этиб иккинчи муддатга қайта сайлангани муносабит билан табриклашди

Россия федерацияси ва Озарбайжон республикаси президентлари, шунингдек Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича юқори мартабали масъули ва Италия Сенатининг хорижий сиёсат ишлари бўйича комиссия раиси Ҳасан Руҳонийни Эрон ислом жумҳурияти президенти этиб иккинчи муддатга қайта сайлангани муносабит билан табриклашди. Россия президенти Владимир Путин бугун шанба куни Ҳасан Руҳонийнинг Эрон президенти бўлиб сайлангани муносабати билан йўллаган мактубида, унинг сайловдаги ғалабаси билан табриклаб шундай таъкидладики, Москва Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун кенг қамровли саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрдир. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам Ҳасан Руҳонийнинг Эрон ислом жумҳурияти президенти этиб қайта сайлангани билан табриклаб шундай қайд этдики, Баку Озарбайжон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар учун катта аҳамият касб этишидан ва икки юрт алоқаларининг энг юқори поғонадаги стратегик ҳамкорлик даражасидаги мавжуд вазиятдан қониқиш ҳосил қилади.   

Ёрлиқ