Шамхоний: айрим давлатлар Ўрта Шарқ минтақасини Ғарбнинг қурол- яроқ омборига айлантиришмоқда
(last modified Tue, 23 May 2017 13:45:46 GMT )
май 23, 2017 18:45 Asia/Tashkent
  • Шамхоний
    Шамхоний

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби минтақада терроризмни ҳимоя этаётган айрим режимлар нефт даромадридан фойдаланиб, Ўрта Шарқ минтақасини Ғарб давлатларининг қурол- яроқ омборига айлантиришмоқда деб айтди.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича  олий кенгаши котиби Али Шамхоний ўз сўзларида  минтақада терроризмни қўллаб қувватлайдиган айрим режимлар Ўрта Шарқда нотинчликлар ва зўравонликларни кенгайтиришга уринишмоқда деб қўшимча қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Али Шамхоний Россия пойтахти Москва шаҳрига уюштирган сафарида  халқлар хавфсизлиги ва мамлакатлар тинчлигининг сиёсий тизилмалар ва тузумларни тайинлашда муҳим рол ўйнаётгалигига тўхталиб,  Эрон ислом жумҳуриятининг нуқтаи назаридан  қурол- яроқ омборларини кенгайтириш ва ҳарбий тажҳизотларни тўплаш ҳеч қачон хавфсизлик ва тинчликни таъминлай олмайди, Садом тақдири ҳам ушбу фикрнинг ёрқин мисолидир деб айтди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби шунингдек  Халқаро миқёсида барқарорлик ва тинчликни яратиш стратегияси чорчубасида  бўҳронлар ва хавф- хатарларни камайтиришда муҳим ролга эга бўлган  мамлакталар билан яқин ҳамкорликва маслаҳатлашувларни давом эттириш лозимлигига ишора қилар экан,бугунги дунё илгаригидан ҳам кўпроқ  тинчлик ва барқарорликка эҳтиёж сезмоқда  деб аниқлик киритди.

Айтиш керакки Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний бугун- сешанба  куни  дунёнинг 100 мамлакати делегациялари иштирокида ўтказилиши кутилаётган Москва  йиғилишида қатнашиш учун Россияга жўнаб кетди.

Ёрлиқ