Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Муқаддас мудофаа бугунги кун ва келажак учун муҳим таъсирга эгадир
(last modified Thu, 25 May 2017 07:16:33 GMT )
май 25, 2017 12:16 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Муқаддас мудофаа бугунги кун ва келажак учун муҳим таъсирга эгадир
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Муқаддас мудофаа бугунги кун ва келажак учун муҳим таъсирга эгадир

Муқаддас мудофаа давридаги унитилмайдиган дарслардан бири шу эдики, агар худога таваккал амалий тарзда чин юракдан бўлса, албатта ҳамма тўсиқларни ва муаммоларни мўминларча ғалаба қозонса бўлади

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Муқаддас мудофаа давридаги унитилмайдиган дарслардан бири шу эдики, агар худога таваккал амалий тарзда чин юракдан бўлса, албатта ҳамма тўсиқларни ва муаммоларни мўминларча ғалаба қозонса бўлади.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Муқаддас қўмондонлар, жангчилар, ҳунармандлар ва  Муқаддас мудофаа хотираларига бағишланган кеча дастурларини тайёрлайдиган мутахассислар олдидаги чиқишида Эрон ва Ироқ ўртасида бўлиб ўтган 8 йиллик мажбурий жанг даврининг хотираларини ва ҳунар, адаб ва янги усусллардан фойдаланиш ҳамда ушбуларни ёш авлодга етказиш ишларини муҳим ва қадрли деб атадилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай таъкидладиларки, Муқаддас мудофаа даврида моддий ва инсоний талафотлар билан бугунги кун ва келажак учун муҳим таъсирга эгадир. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, жамият ичида инқилобий руҳиятни сақлаб қолиш ва кучайтириш ҳамда инқилобнинг абадийлиги ўша даврнинг асарларидандир. Агар ўша ҳаракат жиҳодий ва фидокорона бўлмаса шубҳасизки, инқилобий руҳият таҳдид остида қолади. 

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Муқаддас Мудофаа таасуротларидан яна бирини баён этиб, ўша даврни "Худога амалий таваккал", "Қудратлардан қўрқмаслик", ва ушбу амалий таваккалга суянишда ҳар қандай монеъликларда бардош бериш деб атадилар ҳамда шундай қўшимча қилдиларки, ҳар бир тараққиёт сари интилаётган жамият, табиийки тўсиқларга ва муаммоларга дучор бўлади. 

Ул Зот шунингдек жамият авторитаризм ва материализмга қарши ҳатти ҳаракатини давом эттириб,  маънавий армонларга эга бўлганида бундай тўсиқлар ва  муаммолар ҳам янада ортиб боради . Шудай бир жамиятда эса амалий равишда Худога тавакал қилиш шунингдек  барча монеалар устидан ғалаба қозиниш учун ўз потенсиали  ва имкониятларини сезиш жуда муҳим мавзудир деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида эндиликда Эрон ислом жумҳурияти мамлакат  олдидаги барча монеа ва муаммоларга ечим топиишга иддао қила олади, чунки  Муқаддас Мудофаа даврасидаги барча қийин ва оғир муаммоларни ҳал этгани Эрон учун муҳим ва катта тажриба ҳисобланади деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ироқ режимини Эронга қарши уруши замонида бутун дунё қудратлари хусусан АҚШ, НАТО ва минтақадаги реакцион давлатларни Эрон қаршисида позиция тутишганига  тўхталиб, шундай бир оғир шароитда ҳам Эрон ислом жумҳурияти барча душманлар ва қудратлар устидан ғалаба қозонди деб таъкидладилар.  

 

Ёрлиқ