Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ислом оламидаги асосий муаммолар хусусидаги қарашлари
(last modified Mon, 29 May 2017 06:11:35 GMT )
май 29, 2017 11:11 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Муборак Рамазон ойининг биринчи кунида Қуръонга муҳаббат қўйиш- нуроний маҳфилида бугунги дунё ва инсониятнинг гумроҳ бўлгани ва бахтсизлигининг асл- сабабини инсонни ўз ҳаётидаги кўп саволларга нотўғри ва адаштирувчи жавоблар топа олишга уриниши эканлигини таъкидладилар.

Шанба оқшоми Исломий инқилоб муаззам раҳбари бу маросимда  Худованди карим инсонларни   бир -бирига яхши муносабатда бўлиш, муҳаббат қилиш ва ёрдам кўрсатиш учун яратган, аммо бугунги кунда дунёнинг барча минтақаларида уруш, нотинчликлар, қўрқув ва гумроҳлик мавжуддир деб қўшимча қилдилар.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек афсус билан айтганда, бугунги кунда исломий жамиятлар бошқа жомеалар каби кўп муаммоларга дучор бўлган ҳамда салоҳиятсиз ва нолойиқ шахслар Саудияга ўхшаган  давлатнинг исломий жомеасида инсонлар тақдирини белгилашга уринмоқда деб таъкидладилар.

Исломий бир мамлакат ва  "Ҳарамайн шарифайн"нинг ходими бўлган  Саудия Арабистон режимининг сўнгги йиллар давомидаги позициялари  ва ҳатти- ҳаракатлари  ислом таълимотига буткул зиддир, шунингдек  ислом жамиятида кўп муаммоларни келтириб чиқарган.

Саудия Арабистони исломий шиорлар ва мусулмонларни ҳимоя қилиш иддаоси билан  душманлар тайинлаган йўналишда ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда ҳатто  Риёз режими ислом оламининг энг  ашаддий душманлари билан ҳамкорлик қилиб,  ҳарбий шартномалар имзоламоқда.

Ислом оламида Саудия Арабистони режимининг ҳатти-ҳаракати   ва позицияси  лаганбардорлик ва мунофиқликнинг аломатидир. Ислом умматининг муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилиш ўрнида Ол Сауд режими  Сурияда террористлар билан ҳамкорлик қилмоқда, Яманда эса сиёсий ва тоифачилик манфаатлари туфайли бегуноҳ ва ҳимоясиз қолган халқни оммавий қирғин этмоқда. Баҳрайнда ҳам  халқ истак-хоҳишларини ҳимоя қилиш ўрнида  Ол Халифа режими билан ҳамкорликда  тинч мақсадга қаратилган намойишларни бостириб келмоқда. Айни шу сиёсатларини худди Арабистон ҳудудларида ҳам амалга оширмоқа.  20 кундан бери бу мамлакатнинг шарқ минтақалари Ол Сауд режими  ҳарбий кучларининг кетмакет ҳужумларига учрамоқда.

 Эндиликда Саудия Арабистони режими ички ва ташқи сиёсатларида  ислом душманлари позицияларини қўллаб қувватлаб, улар тайинлаган йўналишда ҳаракат қилмоқда.. Бу мамлакат ҳудудларида инсон ҳуқуқлари поймол этилмоқда, бунга илова Саудия Арабистони билан  ҳамкорликда  минтақанинг айрим режимлари  ўз фуқароларига нисбатан қаттиқ босим ўтказишни давом эттиришмоқда.

 Умуман олганда ислом оламидаги бугунги вазиятининг асли сабаби ҳам  Қуръони каримда баён этилган ислом дини таълимотига нисбатан эътиборсизликлар ва ҳурматсизликнинг натижасидир.

Ол Сауд режими ҳокимларини ислом душманлари билан ҳамкорлик қилиши ва ҳамжиҳат бўлиши  шундай бир ҳолдадирки,  зоҳирда улар осмоний китобга иймон келтирган ва ҳатто Қуръони карим китобини миллионлаб тиражда чоп этиб тарқатишади. Аммо амалда улар нафақат мусулмонларга манфаат келтиришмайди, балки ислом таълимотига зид  ҳатти -ҳаракатлар олиб боришади. Ислом таълимотида ваҳдат, бирлик  ва яхлитликка алоҳида эътибор қаратилган, аммо Саудия Арабистони  исломий мамлакатлар ва ислом уммати қаршисида позиция тутмоқда.

Саудия Арабистони режимини сионистик режим билан ҳамкорлик қилиши ҳам ислом оламига жиддий зарар етказадиган бошқа мавзулардандир. Саудия Арабистони шундай бир ҳолда  Фаластиндаги мазлум халқни ҳимоя қилишни иддао қилмоқдаки,  сионистик режим жинояткорлари билан алоқададир ва АҚШ президентини Риёзга уюштирган сафари билан бир вақтда,  Тел-авив шаҳрига билвосита авиақатновларни йўлга қўйди.

Хулоса қилиб айтиш керакки Саудия Арабистони режимининг ушбу ҳатти- ҳаракати ва  позициялари ислом дунёси манфаатида эмас. Ислом душманлари хусусан АҚШ ва сионистик режими  ёлғон ваъдалар билан Арабистондан суистеъмол қилиб   минтақада душманона сиёсатлари олиб боришмоқда. АҚШ давлатини Саудия Арабистонидан абзал сифатида фойдаланиши ҳам ҳар икки томоннинг 110 миллиард долларлик шартномасида яққол шоҳид бўлиш мумкин.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳам пул билан ислом душманларини ўзига содиқ-самимий қилишга уринаётган айрим реакцион давлатларнинг хом -хаёлига ишора қилиб,  ҳақиқат шудирки, бу орада ҳеч қандай  самимийлик мавжуд эмас, ҳатто уларни соғиб ичиш учун келганини АҚШ давлат масуъллари ҳам эътироф қилди ва охирда ҳам уларни нобуд этадилар деб қайд этдилар.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Баҳрайн ва Яманда динга қарши юзага келаётган  ҳатти- ҳаракатларга тўхталиб,  ботилни нобуд бўлиб кетиши борасидаги Қуръони каримнинг оятларидан мисол келтириб,  мусулмонларга қарши бундай ноинсоний ҳатти- ҳаракатларда бўлган  ва жиноятлар содир этаётган кимсалар ботил ҳисобланади ва ботилни завол топиши -нобуд бўлиб кетиши аниқдир. Албатта ботилни  нобуд бўлиб кетишининг вақти ва замони  мусулмонларнинг амалларига ҳам боғлиқдир, мўминлар жомеаси тўғри амал қилганида ботилни нобуд бўлиб кетиши янада тезлаштирилади деб таъкидладилар.

Ёрлиқ