Тожикистон-Ўзбекистон-Қозоғистон ва Эрон ўртасида янги коридорни йўлга қўйилиши таъкидланмоқда
Эрон ислом жумҳурияти темир йўл ширкати раисининг муовини йилида икки миллион тонна юк- товарлар ташиш учун Тожикистон-Ўзбекистон-Қозоғистон ва Эрон ўртасида ҳамкорлик коридори лойиҳасини амалга оширишни таъкидлади.
Эрон телерадиокмпаниясининг бугунги хабарига кўра, Эроннинг темир йўл ширкати раисининг муовини Иброҳими Муҳаммадий Эрондаги Тожикистон элчиси Неъматуллоҳ Имомзода билан учрашганида яқинда Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон намояндалари иштирокида ўтказилиши кутилаётган 4 томонлама йиғилишнинг қатнашувчиларини Тожикистондан алюминий ёмбисини ( слиткаси) Эрон ҳудудлари орқали экспорт этишни бошлаш масаласи борасида келиша олишларига умид билдирди.
Муҳаммадий шунингдек яқин келажакда, Тожикистоннинг алюминий ёмбисини Эроннинг Бандар Аббос порти орқали экспорт этилишини йўлга қўйилишини таъкидлаб, Эроннинг Хуросоний шимолий вилоятидаги Жожарм минтақасидан ойида 5 минг тонна хом алюминий муҳсулоти ҳамда Рай шаҳридан бир миллион тонна хом нефтни Тожикистонга экспорт этилиши ҳақида хабар берди.