Эрон терроризмга қарши курашиш учун Афғонистон ёнида туради
Лорижоний Эрон Афғонистон ёнида туришини баён қилди
Эрон парламенти раиси Али Лорижоний жума куни Афғонистон парламенти палаталарининг раислари Абдулрауф Иброҳимий ва Фазл Ҳодий Муслимёрга билдирган изҳоротида терроризм ва экстремизмни жаҳон ҳамжамияти учун таҳдид эканлигини таъкидлаб, илова этди: Эрон терроризмга қарши курашиш ҳамда Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни барқаорлашда ушбу мамлакатга ҳар қанақа ёрдамларни етказиб беради.
Эрон парламенти раиси Афғонистон ҳукумати ва халқига чоршанба куни Кобулда амалга оширилган теракт натижасида қурбон бўлган қарийб 100 нафар афғон фуқаролари учун ҳам ҳамдардлик изҳор этди.
Чоршанба тонгида Кобулдаги дипломатлар мавзесида юзага келган даҳшатли портлаш натижасида 100 нафарга яқин киши ҳалок бўлиб, қарийб 500 киши тан жароҳати олишди.