Теҳрон жума намози хутбалари
Зўравон қудратлар фитналарининг қаршисида мусулмонлар ҳушёр бўлишлари лозим
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний бугунги хутбаларда АҚШ президентининг Ўрта Шарққа қилган сафарлари ва саудийлар билан қурол-яроқлар сотишга оид юз миллирдли шартномаларига ишора этиб деди: Минтақада Арабистон режалари билан бўлаётган Америка ва сионистик режим фитналари қаршисида Ислом уммати ҳушёр бўлишлари лозим.
Имом-хатибга кўра, Америка ҳукумати, саудийлар ҳукмронлари сионистик режим билан келишилган ҳолда Яман, Баҳрайн,Сурия, Фаластин ва Афғонистон гуноҳсиз халқларини ўлдириш ҳолидалар ва исломий мамлакатлар Америка ва саудийларнинг арқонлари билан қудуққа тушмасликлари лозим.
Теҳрон жума намозининг имом-хатиби, жумладан, Имом Хумайний (р) нинг реҳлатларига 28 йил ўтаётганига ҳам ишора этиб, баён қилди:Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси жаҳон аҳлиги ҳақиқий исломни берди, Ислом байроғини жаҳонда баланд кўтарди ва зўравон қудратларни даҳшатга солди.