июн 03, 2017 12:33 Asia/Tashkent

14 -чи хурдод Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) нинг реҳлат қилган кунига тўғри келади.

 Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)нинг сиёсий фикр- ақидалари ва ғояларининг муҳим кўрсаткичларидан бири  ул зотнинг зўравон қудратларга қарши кураш олиб бориш зарурлиги, мумкинлиги  ҳамда  зулм- ситамдан нажот топиш учун буюк  инқилобий ҳаракатларни вужудга келтириш жараёнида халқ куч- қудратига  мустаҳкам ишончга эга бўлишгани эди.

Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) ўзининг сиёсий ақидалари билан ҳам теорияда ҳам амалда буюк Исломий Инқилоб ҳаракатини ҳидоят этиш ва бошқаришга муваффақ бўлдилар.

Ушбу азаматли ва буюк ҳаракат  иккита муҳим кўрсаткичга эга эди. Биринчи кўрсаткичи зўравон қудратларнинг барча қўршовини бартараф этишга қаратилганди. Шу сабабдан  зўравон қудратлар ва импера тузум Эронда Исломий  Инқилобни ғалаба қозонганлигининг биринчи кунларидан бошлаб,   ислом инқилоби жараёнида ўз аксини топган Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) нинг сиёсий  ақидалари ва нуқтаи назари қаршисида позиция тутишди ва ушбу буюк қарашлар қаршисида муштарак бир гуруҳ - коалицияни ташкил этдилар.

Иккинчи кўрсаткичи эса  Ҳазрат Имом сиёсий  ақидаларининг изчиллилги ва мангулилигидадир

Азиз тингловчилар! Ушбу эшиттиришимиз давомида  Ҳазрат Имом Хуманий (р.а)нинг сиёсий ақидаларини ушбу икки нуқтаи назардан кўриб чиқиш ва таҳлил этишга ҳаракат қиламиз.

 Шубҳасиз Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) нинг сиёсий фикр -ақидалари  минтақа ва бутун жаҳонда  азим ва мисли кўрилмган ўзгаришларнинг бошловчиси эди. Чунки  Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) пок ислом динини дунёга таништириш йўлида  бошлаб берган ушбу буюк ўйғониш ҳаракатлар икки қутбли тузум дунёдаги сиёсий системаларнинг асоссизлиги ва нотўғри йўналишини исбатлаб берди.

 Дунё инқилоблари борасида ўрганишлар ва тадқиқотлар олиб борган тадқиқотчилар ва мутахассислар нуқтаи назаридан ҳам  Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) фикр -ақидалари иккита муҳим хусусиятга эга.

Биринчи ва энг муҳим хусусияти ҳам  Исломий Инқилобга нисбатан ўз қарашларида  глобал тарзда ва умумжаҳон миқёсида фикр - ақидага эга бўлишгани эди. Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)  қарашларининг ушбу хусусияти  Исломий Инқилобнинг глобаллашуви ва дунёдаги зўравон қудратлар - импера тузумларнинг нотўғрилиги ва хато йўналишда ҳаракат этаётганни ислботлаб беришга қаратилганди. Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)  бутун жаҳон халқ- элатлари ўртасида  ҳатто энг оғир ва қийин шароит ва вазиятда ҳам энг буюк ютуқларга эришишни имкони бор деган ишончни вужудга келтиришди.

Имом Хумайний (р.а)  зўравон қудратларга қарши  кураши ва муқовиматларининг барча  йилларида  тутган мавқеияти ва олиб борган йўлларидан заррачадек пушаймон бўлмаганига қўшимча ҳатто минтақа халқларини ҳам  ҳардоим  ўз азм- ирода ва куч қудратига таяниб иш тутишга даъват этдилар.  Ул зот шунингдек  зўравон қудратлар ва импера тузум босқини  ва мустамликасидан қутилишнинг ягона йўлини бирлик ва яхлитлик эканлигини таъкидладилар.

Шу сабабдан  аввалдан ҳам Исломий Инқилоб армонлари ва мақсадлари  барчага маълум эди.  Зўравонликлар ва мустамликачилигдан ранж чекаётган аксар халқлар ҳам Ҳазрат Имом Хумайнийнинг ушбу ақидалари ва йўналишини яхши англаб етгандилар.

Ҳазрат Имом Хумайний шунингдек  "юмшоқ" бир қудрат сифатида  халққа таяниш принсиплари билан  Эрон халқининг истак -хоҳишининг асл- моҳияти адолатпарастлик  ва эрксеварлик эканлигини руёбга чиқардилар ва бу ғояларни ҳам Исломий Инқилоб чоғида ишга солдилар.

 Ушбу иккита  ҳаракатнинг қарамақаршийлиги  Исломий Инқилоб пойдеворини вужудга келтирди ва  Исломий Инқилобни  халқаро қудратларнинг зўравонлик ва мустамликачиликка асосланган сиёсатлари қаршисида  тура олиши ва мангу бир ҳаракатга айланишига сабаб бўлди.

Шу асосда  Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонгани  дунёдаги барча эрксевар халқларнинг илҳом бағишловчи манбаига айланди. Ушбу Инқилоб  бутун жаҳондаги сиёсий ҳаракатлар хусусан мусулмон халқлари  эътиборини ўзига тортди ва бугунги кунга қадар яъни қарийб қирқ йилдан бери  илгаригидек  турли мамлакатлардаги инқилобий ўйғонишлар ва ҳаракатларга илҳом бағишловчи манбаи ҳисобланади.

Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)  энг буюк куч- қудрат  халқ эканлиги ҳамда халқаро қудратларнинг ҳимоятига таянмасдан  буюк бир сиёсий ўзгаришларни вужудга келтиришни имкони борлигини исботлаб бердилар.

 Ушбу буюк ўзгариш ҳам Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонгани билан амалга оширилди. Дарҳақиқат ушбу азаматли Инқилоб  бутун жаҳонга ислом динининг сиёсий потенсиали  ва буюк қудратини таништирди., зўравонлик ва зулм- истибдод қаршисида  тура олиш ва зўравонликлардан қутилиш йўлини кўрсатиб берди.

 Эрон халқи зўравонликларга қарши кураши жараёнида  мумкин бўлмаган ишни бажаришини имкони борлигини яна бир бор исботлашга муваффақ бўлдилар. Эрон халқи Исломий Инқилобида  ҳалигача дунёнинг эрксевар ва адолатсевар халқлари учун жуда муҳим бўлган мақсадлар ва масалаларни амалга оширишди.

Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)  нажот берувчи сиёсий андишаларини ривожлантиришлари билан  ислом ва исломий жамиятни изолициядан нажот бердилар. Имом Хумайнийнинг сиёсий андишалари  ҳақиқат ва адолатпарастлик йўлида бор куч- қудратни ишга солиш лозим деган шиор- армонларни рўёбга чиқарди ва унга ўзгача маъно берди.

Шу сабабдан  Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)нинг сиёсий фикр- ақидалари  минтақавий  ва халқаро миқёсидаги муҳим таъсирлари билан  зулм ва ситамдан ранж чекаётган кўп қавм -элатлар ҳамда халқлар эътиборини ўзига жалб этди.

Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) раҳбарлигида  шундай бир шароитда Эронда Исломий Инқилоб ғалаба  қозондики,  уша даврдаги золимлик ва диктатура қаршисида ҳар қандай мустақиллик ва эксеварларик фикр ва ҳаракатларни ҳатто тасаввур қилиш қийин эди.

Шу босидан импера тузум ва унинг бошчилигида АҚШ давлати  Исломий Инқилобни ғалаба қозонганининг дастлабки кунларида  унга нисбатан душманона сиёсатларини бошлади. Зўравон қудратлар авалдан ҳам худи бугунгидек Эрон Ислом жумҳуриятининг Исломий Инқилобига зарба бериш ва унинг армонларинни нобуд қилишга уриниб келишмоқда.

АҚШ давлати ҳам кўп фтна ва низолар солишга ҳаракат қилиб келмоқда Эндиликда ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг Исломи Инқилобига қарши сиёсталарини давом эттириб, минтақадаги айрим реакцион режимлар билан ҳамкорлик қилишни кучайтирмоқда.

Ўтган 38 йил ичида Эронга нисбатан қўллаган кўп босимлар ва санкциялар ҳам фикримизнинг яққол далилидир. Аммо Эрон халқи ўтган йиллар давомида ўз мақсадлари ва армонларига эришиш учун барча босимлар ва душманликлар қаршисида тура олишга муваффақ бўлди, душманларнинг барча  фитна низоларини чипакка чиқарди. Эрон халқи илгаригидек  тараққиёт ва ривожланиш сари йўл олиши билан  минтақа ва дунё халқлари хусусан эрксевар ва адолатсевар халқлари учун ибрат намуна бўлиб қолмоқда.

Имом Хумайний (р.а) нинг сиёсий андиша ва ақидаларини бутун жаҳонда кенгайгани  Эрон Исломий Инқилобини  адлолат ва ҳақиқат пайида эканлигидан далолат беради.

Ёрлиқ