Теҳрон ва Баку ўртасида 6 ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i1939-Теҳрон_ва_Баку_ўртасида_6_ҳамкорлик_ҳужжат_имзоланди
Баку шаҳрида иккитомонлама ҳамкорликлар ва алоқаларни кенгайтириш чорчубасида Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасида 6 ҳамкорлик ҳужжат ва келишув меморандум имзоланди.
(last modified 2018-08-22T17:47:09+00:00 )
август 07, 2016 18:59 Asia/Tashkent
  • Баку Эрон ва Озарбойжон республикаси 6 ҳамкорлик ҳужжат ва келишув меморандум
    Баку Эрон ва Озарбойжон республикаси 6 ҳамкорлик ҳужжат ва келишув меморандум

Баку шаҳрида иккитомонлама ҳамкорликлар ва алоқаларни кенгайтириш чорчубасида Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасида 6 ҳамкорлик ҳужжат ва келишув меморандум имзоланди.

Эрон президентлик идораси ахборот сайти хабарига кўра,  стандарт заминасидаги Эроннинг миллий стандарт ташкилоти ва Озарбойжон республикаси Иқтисод вазирлиги ўртасида имзоланган келишувк меморандум, якшанба куни икки мамлакат президентлари иштирокида имзоланган биринчи ҳамкорлик ҳужжат эди .

Эрон ва Озарбойжон республикаси марказий банклари раислари ўртасида  имзоланган ҳамкорлик меморандум ушбу ҳужжатлардан бошқа бири эди.

Бундан ташқари Эроннинг сайёҳлик ва қўл ҳунурмандчилиги ташкилоти ва Озарбойжон республикасининг ушбу ташкилоти ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликларни кенгайтиришга оид ҳамкорлик ҳужжат ҳамда Эроннинг шаҳарсозлик вазири ва Озарбойжон республикаси транспорт вазири ўртасида шимол- жануб транспорт коридорини ўрганиб чиқиш заминасида протокол имзоланди.

Электроник ҳамкорликлар заминасида ҳам Эроннинг алоқа ва коммуникация технлогияси вазири  ва Озарбойжон республикаси  транспорт вазири ўртасида келишув меморундам имзоланди.

Шунингдек Эрон ташқи ишлар вазири ва Озарбойжон қишлоқ хўжалиги вазири ўртасида ўсимликлар карантинаси ва табиатни муҳофаза қилиш заминасида сўнгги ҳамкорлик келишув имзоланди.