Эрон парламентининг кириш йўлагида отишма содир бўлди
Эрон ислом жумҳурияти парламентининг кириш йўлагида юз берган отишма оқибатида паламент биноси хавафсизлигини қўриқловчи кучлардан 3 нафари жароҳат олди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун эрта тонгда қуролланган шахслар ўзини мурожаатчи деб таништириб, Эрон парламенти биносига киришгани заҳотиёқ бино хавфсизлигини қўриқловчи кучларни ўққа тутдилар.
Отишмага гувоҳ бўлган мухбирнинг айтишича, қуролланган шахслар томонидан 4 киши жароҳатлантирилди.
Жароҳат олган шахслардан 3 нафари парламент биносининг хавфсизлик кучлари бўлиб бошқа бир нафари парламент мурожаатчиларидандир.
Эрон парламентидаги Теҳрон шаҳрининг намояндаси Илёс Ҳазратий қурролланган шахслар Калашников автомати ва пистолет билан ҳужум қилганини таъкидлади.