Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Террорчилар Эрон миллатининг иродасига таъсир ўтказолмайди
(last modified Thu, 08 Jun 2017 05:52:38 GMT )
июн 08, 2017 10:52 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Террорчилар Эрон миллатининг иродасига таъсир ўтказолмайди
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Террорчилар Эрон миллатининг иродасига таъсир ўтказолмайди

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, Теҳронда кеча чоршанба куни юз берган террорчилик ҳодисаси шуни кўрсатдики, агар Эрон ислом жумҳурияти ушбу фитналарнинг асосий марказида қатъиятлик кўрсатмаганида эди, ҳозиргача Эроннинг ичкарисида кўплаб муаммолар ва нотинчликлар келиб чиқар эди

     Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон Олий ўқув юртлари талабалари билан учрашган чоғларида Теҳронда рўй берган террорчилик ҳужумлари ҳақида шундай таъкидладиларки, Эрон миллати ҳаракат қилади ва шу каби ғаламизликлар халқ иродасига таъсир ўтказа олмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, Теҳронда кеча чоршанба куни юз берган террорчилик ҳодисаси шуни кўрсатдики, агар Эрон ислом жумҳурияти ушбу фитналарнинг асосий марказида қатъиятлик кўрсатмаганида эди, ҳозиргача Эроннинг ичкарисида кўплаб муаммолар ва нотинчликлар келиб чиқар эди.

   Лекин бундай ғаламизликларнинг олдини олинмоқда ва худо хохласа булар бутунлай таг томири билан йўқ қилинади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай таъкидладиларки, мамлакатда бир неча йиллар ҳукм сурган шароит, Теҳронда рўй берган ҳодисадан кўра анча оғирроқ ва кенг қамровли эди. Аммо Эрон ислом жумҳурияти олдинга қараб илдам қадам ташлади ва ўз йўлида давом этди ҳамда яккаҳукмрон тузумлар ўз ниятига етолмади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ушбу ишоралари, Эрон халқининг яқин қирқ йил мобайнида мустабид тузумнинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши турли кўринишдаги фитналари қаршисида сабот ва матонат билан туришига қаратилган.

      Чоршанба куни иккита террорчи гуруҳ бир пайтнинг ўзида, Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Имом Хумайни (ра)нинг пок ҳарамларида ва Эрон парламенти биносида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишди. Бундан кўзланган мақсад эса, Эронда мавжуд тинчлик ва осойишталик муҳитини издан чиқариш бўлган. Икки кишидан ташкил топган биринчи террорчи гуруҳ Имом Хумайний (ра)нинг пок ҳарамларига кириб олади ва улардан бири ўзидаги портловчи қурилмани ишга тушириб портлатади. Иккинчи террорчи эса, қўриқчилар билан бўлиб ўтган отишмада ҳалок бўлади. Тўрт кишидан ташкил топган иккинчи террорчи гуруҳ ҳам биринчи гуруҳнинг ҳаракатлари билан бир пайтда, Эрон парламенти биносига кириб отишмани бошлашади. Улардан бири худкуш бўлади ва ўзини портлатиб юборади. Қолган уч нафари эса махсус кучлар билан бўлиб ўтган қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлади. Эрон ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ушбу террорчилик ҳужумларада 17 нафар инсон шаҳид бўлади ва 40 киши ярадор бўлади.