Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Теҳронда содир этилган террорчилик ҳаракатлари ҳақидаги баёноти
(last modified Thu, 08 Jun 2017 06:24:57 GMT )
июн 08, 2017 11:24 Asia/Tashkent

Кеча чоршанба куни иккита террорчи гуруҳ бир пайтнинг ўзида, Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Имом Хумайни (ра)нинг пок ҳарамларида ва Эрон парламенти биносида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Теҳронда содир этилган террорчилик ҳаракатлари бўйича билдирган баёнотига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари муборак рамазон ойининг 12-кунида Эрон Олий ўқув юртлари талабалари билан учрашган чоғларида, Теҳронда рўй берган террорчилик ҳужумлари ҳақида шундай таъкидладиларки, Эрон миллати ҳаракат қилади ва шу каби ғаламизликлар халқ иродасига таъсир ўтказа олмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, Теҳронда кеча чоршанба куни юз берган террорчилик ҳодисаси шуни кўрсатдики, агар Эрон ислом жумҳурияти ушбу фитналарнинг асосий марказида қатъиятлик кўрсатмаганида эди, ҳозиргача Эроннинг ичкарисида кўплаб муаммолар ва нотинчликлар келиб чиқар эди. Лекин бундай ғаламизликларнинг олдини олинмоқда ва худо хохласа булар бутунлай таг-томири билан йўқ қилинади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай таъкидладиларки, мамлакатда бир неча йиллар ҳукм сурган шароит, Теҳронда рўй берган ҳодисадан кўра анча оғирроқ ва кенг қамровли эди. Аммо Эрон ислом жумҳурияти олдинга қараб илдам қадам ташлади ва ўз йўлида давом этди ҳамда яккаҳукмрон тузумлар ўз ниятига етолмади.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ушбу ишоралари, Эрон халқининг яқин қирқ йил мобайнида мустабид тузумнинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши турли кўринишдаги фитналари қаршисида сабот ва матонат билан туришига қаратилган. Ироқнинг Баъс режими томонидан Эронга қарши 8 йиллик уруш режаси ҳам, яккаҳукмрон мустабид тузум томонидан фитналарни ишга солиб, кенг қамровли санкцияларни жорий этиш билан ва ҳар хил терррорчилик ҳаракатларини амалга ошириш билан ташкил этилган эди. Бундан кўзланган мақсад эса, Эроннинг мустақиллигини барбод қилиш ва муаммоларга йўлиқтириш бўлган. Бироқ, Эрон халқининг ва масъулларининг ҳушёрлиги ва мустаҳкам иродаси туфайли яккаҳукмрон мустабидларнинг ушбу кирдикорларига барҳам берилди. Чоршанба куни Теҳронда юз берган террорчилик ҳодисаси ҳам яккаҳукмрон мустабид тузумларнинг фитналаридан бир кўриниши бўлиб, бу ҳам бўлса Эрон ислом жумҳуриятига қарши уюштирилган фитналар кўламидаги энг кичик ғаламизликларнинг бири эди.

    Кеча 7 июн чоршанба куни иккита террорчи гуруҳ бир пайтнинг ўзида, Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Имом Хумайни (ра)нинг пок ҳарамларида ва Эрон парламенти биносида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишди. Бундан кўзланган мақсад эса, Эронда мавжуд тинчлик ва осойишталик муҳитини издан чиқариш бўлган. Икки кишидан ташкил топган биринчи террорчи гуруҳ Имом Хумайний (ра)нинг пок ҳарамларига кириб олади ва улардан бири ўзидаги портловчи қурилмани ишга тушириб портлатади. Иккинчи террорчи эса, қўриқчилар билан бўлиб ўтган отишмада ҳалок бўлади. Тўрт кишидан ташкил топган иккинчи террорчи гуруҳ ҳам биринчи гуруҳнинг ҳаракатлари билан бир пайтда, Эрон парламенти биносига кириб отишмани бошлашади. Улардан бири худкуш бўлади ва ўзини портлатиб юборади. Қолган уч нафари эса махсус кучлар билан бўлиб ўтган қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлади. Эрон ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ушбу террорчилик ҳужумларада 13 нафар инсон шаҳид бўлади ва 42 киши ярадор бўлади. Теҳронда содир этилган террорчилик ҳужумларига жаҳон ҳамжамияти томонидан кескин муносабатлар билдирилди.

      Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибидан тортиб Европа давлатлари ва минтақадаги юртлар шунингдек Эрон билан қўшни бўлган мамлакатлар ушбу ҳужумни кескин қоралашди ва терроризмга қарши жиддий кураш олиб боришнинг бирдан бир йўли бу жаҳон халқларининг бирлашувини ҳамда азму қарорини талаб қилишини таъкидлашди. Ушбу мавзу кўп маротаба ва такфирчи террорчиларнинг Ироқ, Сурия ҳамда Эрон юртларига кириб олган пайтларидан бери таъкидланган эди. Эрон Суриядаги ёлланган террорчиларга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Ушбу ёлланма террорчиларнинг фикрий ғоялари ва тафаккурлари Саудия ваҳобийларидан озуқаланади ва уларнинг молиявий ҳамда ҳарбий манбалари, айрим араб мамлакатларининг нефтдан келган даромадалари ва Америка қўшма штатларининг қурол-аслаҳалари билан таъминланади. Эрон ислом жумҳурияти Суриянинг қонуний давлатининг талаби билан ушбу ўлкада террорчилар билан кураш олиб бормоқда. Ҳарам ҳимоячиларининг Суриядаги ИШИД такфирчи террорчиларининг йўқ қилишдаги роли Эрон ислом жумҳуриятининг географик хавфсизлигини таъминлаш учун таъсирга эгадир. Эрон минтақадаги нотинч ва кескин вазият ҳукм сураётган бир пайтда барқарор ва осойишта юрт ҳисобланади. Теҳронда содир этилган террорчилик ҳаракатлари сингари ҳаракатлар Эрондаги мавжуд осойишталик муҳитини издан чиқариш учун жиддий таъсир ўтказолмайди. Ушбу ҳужум шуни намоён этдики, Эрон айни пайтда минтақада терроризм билан кураш олиб боришда жиддий ёндашади.

    Бугунги кунда Сурия ва минтақадаги юртларда вужудга келган террорчилик фитналари мустақил мамлакатларнинг хавфсизлигини ва тинчлигини нишонга олган. Терроризмнинг кенгайишида муҳим аҳамият касб этадиган давлатлар, Америка билан муроса қилишлари боис ушбу давлатнинг ҳимояси остида туришибди. Саудия арабистони бир неча йиллардан бери, ҳужумкор  ва террорчиларни ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатларни юритиб минтақадаги нотинчликларда муҳим рол ўйнамоқда. Ҳамда ушбу шароитда, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг жорий йил май ойининг охирида Саудия арабистони пойтахти Риёзга сафар қилиб, Саудия арабистони маблағлари эвазига яъни 110 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий битимларни имзолаш билан Саудия арабистони режимининг минтақадаги ва Эронга қарши ҳаракатларини ҳимоя қилади. Ушбу ёндашувларни эътиборга олинадиган бўлса, Теҳронда юз берган террорчилик ҳужумларининг илдизи ушбу иккала давлат ўртасидаги келишувлар доирасига бориб тақалади. Эрон мустақил мамлакат сифатида ва ҳеч қайси бир хорижий давлатларга ва қудратларга қарам бўлмасдан туриб, террорчиларга қарши кураш олиб бориш ҳаракатларини давом эттиради.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.   Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ