Парвар ҳимояланган минтақаси.
август 08, 2016 11:10 Asia/Tashkent
Парвар ҳимояланган минтақаси Эрон шимолида жойлашган ва икки экосистема, яъни чўл-биёбон ва ўрмонзор минтақасида жойлашгани ва ушбу иккита экосистемадан таъсир олиши сабабли хилқатнинг чиройли жилвалари ва жозибали табиий манзарага эгадир.
Парвар номли ҳимояланган минтақа ўзининг атроф-муҳитидаги таъсири ва турли ўсимликларга эга бўлиши билан турли ҳайвонлар ва ўсимликлар учун муносиб маконни вужудга келтирган. Бу минтақада дуб, олха, заранг, дўлана,қора олхўри, нок ҳамда зиришк ва ҳодан ва бошқа турли ўтлар усади.