Инқилоб муаззам раҳбари: Теҳрондаги террорчилик ҳужумлари Эрон миллатининг азму-қарорида халақит қилолмайди
(last modified Fri, 09 Jun 2017 12:33:35 GMT )
июн 09, 2017 17:33 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Теҳрондаги террорчилик ҳужумлари Эрон миллатининг азму-қарорида халақит қилолмайди
    Инқилоб муаззам раҳбари: Теҳрондаги террорчилик ҳужумлари Эрон миллатининг азму-қарорида халақит қилолмайди

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Теҳронда содир этилган террорчилик ҳодисасидан сўнг ҳамдардлик мурожатини йўллаб, шундай таъкидладиларки, ушбу жиноят Эрон миллатининг азму-қарорида халақит қилолмайди

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Теҳронда содир этилган террорчилик ҳодисасидан сўнг ҳамдардлик мурожатини йўллаб, шундай таъкидладиларки, ушбу жиноят Эрон миллатининг азму-қарорида халақит қилолмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Эрон исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу таъзияномасида шундай қайд этдиларки, 7-июн чоршанба куни Эрон парламентида ва Имом Хумайний (ра) ҳазратларининг пок ҳарамларида амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари, мустабид тузумларнинг разил ва жирканч ёлланмаларининг Эрон халқига бўлган душманлиги ва гина адоватидан дарак беради. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу мурожаатида шундай таъкидлаб ўтдиларки, шу каби жиноятлар пасткашликдан келиб чиқади. Ушбу жиноятлар натижасида Америка ва унинг омиллари шунингдек Ол Сауд режимига нисбатан нафратланиш янада шиддатли тус олди холос. Эрон миллати ҳақиқий азму қарор билан олдинга қараб илдам қадам ташлаб кетаверади. 

Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу террорчилик ҳужумида шаҳид бўлганларнинг хотирасини улуғлади ва жароҳат олганларни тезроқ тузалиб кетишларини Аллоҳ таолодан илтижо қилиб сўрадилар.

Чоршанба куни ИШИД террорчилик гуруҳининг унсурлари Эрон парламентида ва Имом Хумайни (ра)нинг пок ҳарамларида террорчилик ҳаракатларини содир этишди. Натижада 17 нафар киши шаҳид бўлди ва ўнлаб инсонлар оғир жароҳат олишди.     

Ёрлиқ