Муҳаммажавод Зариф: терроризмга қарши курашни янада кучайтириш керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i19512-Муҳаммажавод_Зариф_терроризмга_қарши_курашни_янада_кучайтириш_керак
Эрон ташқи ишлар вазири Қозоғистонга уюштирган сафарида ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилишида қатнашишига қўшимча, бу саммитда иштирок этган бир қатор мамлакатлар президентлари ва ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб мулоқот қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 10, 2017 12:36 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири Қозоғистонга уюштирган сафарида ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилишида қатнашишига қўшимча, бу саммитда иштирок этган бир қатор мамлакатлар президентлари ва ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб мулоқот қилди.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Остона шаҳрида Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари  ҳамда  Қозоғистон президенти ва  бошқа айрим мамлакатлар масъуллари билан қисқа мулоқотда бўлди.

БМТ бош котиби ҳам Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашганида Теҳронда содир этилан террористик ҳужумларни  кескин қоралади.

 Қозоғистонда Эрон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатлашувлари  ўта муҳим масала ва жиддий муаммо яъни  терроризм хавф- хатарини кундан кунга ортиб бориши ва ушбу ёвуз оқимга қарши курашни кучайтириш мавзусига қаратилганди.

 Муҳаммадажавод Зариф билан учрашганидан кейин бошқа айрим мамлакатлар раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирлари  7 чи июнь куни Теҳрон шаҳрида амалга оширилган терактларни қоралаб, терроризмнинг турли шаклига қарши курашни янада кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Бугунги кунда терроризм  турли шакл ва турида  дунёнинг барча минтақалари халқига жиддий таҳдид солмоқда. Шундай бир шароитда терроризмга қарши курашда бор куч қудратини ишга солиш учун  халқаро ҳамжамият ўзаро ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлигига алоҳида эътибор қаратиши керак.

Ҳатто ШҲТ раҳбарлари Остонада ўтказилган саммитда сўзлаган нутқини терроризмнинг хавф -хатари мавзусидан бошлаб,  ушбу ёвуз оқим ва хавфли жараёнга қарши бор куч- қудрат билан кураш олиб бориш лозимлигини баён этдилар.

Россия президенти Владимир Путин бу йиғилишда  турли мамлакатларнинг таъсирчан ва содиқона ҳамкорликлари билан терроризмни таг- томиридан нобуд этишни имкони бор  деб айтди.  Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев ҳам Қозоғистонда ўтказилган ШҲТ раҳбарлари саммитида  минтақа вазиятига ишора қилар экан,  кенгайиб бораётган Ўрта Шарқдаги нотинчликлар экстремизм, терроризм,  жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар контрабандасини янада ошиб боришига замин яратмоқда деб айтди.

Бошқа минтақалар хусусан Марказий Осиё ва ҳатто Европа мамлакатлари учун жиддий бир таҳдидга айланган Осиё ғарби минтақасидаги терроризм илдизи терроризмга қарши  курашни иддао қилувчи айрим мамлакатларнинг сиёсатлари ҳамда Саудия Арабистонда ҳоким бўлган ваҳҳобийлик ақидаларига бориб тақалади.

Терроримзнинг молиявий ва  ғоявий манбалари йўқ этилмагунича,  террористик таҳдидлар Сурия ва Ироқ мамлакатлари билан чекланиб қолмайди. Бу таҳдидлар бугунгидек бошқа минтақаларга ҳам салбий таъсирини ўтказади. 

Европадаги айрим мамлакатлар пойтахтлари хусусан Лондон шаҳрида юз берган терактлар  ва унинг айрим намуналарини Эрон пойтахтида амалга оширилган терактларда  назарга ташланган террористик ҳужумлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ.

Аммо Теҳронда содир бўлган терактларга нисбатан  айрим мамлакатлар хусусан АҚШ ва Саудия Арабистони режимининг аксиламали ва нуқтаи назарлари  барча мамлакатлар ҳам терроризм масаласи ва унга қарши кураш мавзусига нисбатан бир хил қарашга эга бўлишмаганини кўрсатди. Улар ҳатто йиллар давомида терроризмга қарши кураш олиб борган ва бугунги кунда террорчилик ҳаракатларга қарши курашнинг  энг олдинги чизиғида жой олган Эрон давлатини терроризмни қўллаб қувватлашда айблашмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти терроризмга қарши кураш олиб бориши жаранёида Суриядаги ИШИД террористларига жиддий зарбалар беришга муваффақ бўлди. Шу боисдан Эронда юз берган террорчилик ҳужумларни ҳам аййни шу нақтаи назардан таҳлил қилиш керак.

Бу заминда  Озарбойжон республикаси сиёсий экспертларидан бири Тавфиқ Аббосов  Теҳрнда содир бўлган терактлар хусусида қуйидагича фикр билдирди: Эрон ва Россия давлатлари ўз иттифоқчилари билан биргаликда  Ўрта Шарқнинг сиёсий картасини ўзгартиришга қаратилган террористик гуруҳлар ҳомийларининг барча лойиҳаларини чипакка чиқардилар. Шундай бир шароитда  минтақада  ўз куч қудратини юқотган ИШИД террорчилик гуруҳи  террористик ҳаракатлари хусусан Теҳронда терактда содир этди.

Тавфиқ Аббосов ўз сўзларида  Эрон ислом жумҳурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда айрим режимлар томонидан молиявий ва қурол- яроқ соҳасида ҳимоя этилаётган террорчи гуруҳларга жиддий зарбалар беришди  деб изоҳлади.

 Суриядаги террорчи гуруҳларга қарши курашда Эрон, Россия ва уларнинг айрим иттифоқчиларининг ҳамкорликлари  халқаро ҳуқуқ асосидаги таъсирчан ҳамкорликлар чорбубасидадир. Эрон, Россия ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати  Сурия давлатининг расмий ижозати билан  терроризмга қарши курашнинг ҳақиқий фронтини ташкил этдилар.

Халқаро миқёсида бундай ҳамкорликларини кенгайиши  дунёнинг турли минтақалари хусусан Афғонистон, Ироқ, Покистон ва бошқа минтақаларда террорчи гуруҳларни қаттиқ мағлубиятига сабаб бўлишади.