Зариф: Араб мамлакатлари ўртасидаги ихтилофни таҳдид ва санкциялар билан ҳал этиб бўлмайди
(last modified Wed, 14 Jun 2017 12:31:27 GMT )
июн 14, 2017 17:31 Asia/Tashkent
  • Зариф: Араб мамлакатлари ўртасидаги ихтилофни таҳдид ва санкциялар билан ҳал этиб бўлмайди
    Зариф: Араб мамлакатлари ўртасидаги ихтилофни таҳдид ва санкциялар билан ҳал этиб бўлмайди

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган мамлакатларда бўҳронни ҳал этиш учун қамалга олиш, таҳдид қилиш ва жазолаш билан натижага эришиб бўлмайди

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирига кўра, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган мамлакатларда бўҳронни ҳал этиш учун қамалга олиш, таҳдид қилиш ва жазолаш билан натижага эришиб бўлмайди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Қатар телеканалларидан бўлмиш ал-Жазийра тармоғи билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Эроннинг нуқта назари шундаки, Форс кўрфази мамлакатиларига ва бошқа давлатларга шу нарсани етказиш керакки, мамлакатлар ўртасидаги муаммоларни ва мушкилларни таҳдид, босим ўтказиш ва жазолаш билан ҳал этиб бўлмайди. Ўртадаги муаммоларни ҳал этишнинг бирдан бир йўли, бу суҳбат ва музокаралар ўтказиш ҳамда ўзаро маслаҳатлашиш билан дўстона саъй-ҳаркатларни кучайтириш орқали амалга ошади. 

Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, бугунги кунда жаҳонда муаммоларни ҳал этишнинг барча йўллари мавжуддир, агар бошқаларга зарар етказиш билан манфаат кўришни кўзласак унда ҳамма зиён кўради. Шунинг учун, Эрон минтақадаги ўз қўшниларидан мавжуд барча муаммоларга қарамай орадаги ихтилофларни музокара ўтказиш йўли билан барҳам беришларини истайди.   

Ёрлиқ