Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби АҚШ давлатини Эроннинг энг ашаддий душмани эканлигига ишора қилар экан, ислом, Қуръон ва исломий жумҳуриятга таяниб, АҚШ ва бошқа душманларнинг барча фитна ва низоларини чипакка чиқариш мумкин деб таъкидлади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳидий фақат Эрон миллий манфаатлари мамлакат миллий ўзлигига зид бўлмаган пайтда амлага оширилишига тўхталиб, душманга ишонмаслик, унга нисбатан яхши нуқтаи назар ва оптимистик қарашга эга бўлмаслик, ҳамда мамлакатнинг ёш кучларидан фойдаланиш ва иқтисод системасини мустаҳкамлаш орқали душманнинг барча босимлари қаршисида тура олиш мумкинлигини қўшимча қилди.
Муваҳҳидий Кирмоний ўз хутбалари давомида масъулларни фақир ва мўҳтож шахсларга алоҳида эътибор қаратишлари, худписандлик -такаббурдан воз кечишлари, шунингдек масъулларни диққат ила тайинлаш ва солиқ тўлашда тенгликни риоя қилишни Ҳазрат Имом Али ( а) нинг тавсиялари ва ул зот кўзда тутган исломий ҳукумат хусусиятларидан эканлигини таъкидлади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби шунингдек намоз ўқувчиларни илоҳий тақво ва парҳизкорликка чақириб, Муборак рамазон ойининг 21 чи куни ҳамда дунё шиаларининг биринчи имоми Ҳазрат Али (а)ни шаҳид бўлган йиллигига ишора қилар экан, Имом Али (а) дунёнинг энг яхши ва шариф инсони эди, барча инсонларни Али (а) га эҳтиёжи борлиги ул зотнинг садоқат ва эзгу фазилатларининг нишонаси ҳисобланади деб айтди.