64 йилдан кейин Эронда юз берган давлат тўнтаруви борасида янги маълумотлар тарқатилди
(last modified Fri, 16 Jun 2017 13:27:23 GMT )
июн 16, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Мусаддиқ
    Муҳаммад Мусаддиқ

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги йиллардан сўнг, 1953 чи йилнинт август ойида Эрондаги давлат тўнтаруви борасида махсус ҳужжатлар ва маълумотларни классификация қилиб, тарқатди.

АҚШ ТИВ интернет сайтининг бугунги маълумотига кўра, бу ҳужжатлар АҚШ давлатини  Эроннинг таниқли сиёсатчиси Муҳаммад Мусаддиқ давлатини барҳам беришда билвосита аралашганини исботлаб беради.

Тарқатилган бу ҳужжатлар асосида  Вашингтон давлати  Мусаддиқ давлатини ағдариш учун махсус дастур тайёрлаб, 1953  чи йилдаги  давлат тўнтарувини  билвосита бошқарган экан.

Эронда амалга оширилган давлат тўнтарувида АҚШнинг билвосита роли ва аралашгани олдин ҳам айрим бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топганди, аммо янги тарқатилган ҳужжатлар бу масала тафсилотлари борасида  маълумот  беради.

Эронга қарши АҚШнинг душманона сиёсатларининг намуналаридан бири  1332 чи йилнинг 28 мурдод санаси яъни бундан 64 йил олдин Эроннинг уша вақтдаги бош вазири Муҳаммад Мусаддиқ давлатини барҳам бергани ва уша ҳукуматга қарши давлат тўнтарувини ташкил қилганидир