Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i20072-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Имом -хатиб жума куни барпо этилган намоишларда халқнинг иштирокини олқишлади
(last modified 2018-08-22T17:51:08+00:00 )
июн 23, 2017 15:14 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Имом -хатиб жума куни барпо этилган намоишларда халқнинг иштирокини олқишлади

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий бугунги хутбаларда Халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намоишларида Эрон халқининг фаол иштирокини таъкидлаб,  зўравон қудратлар  қаршисида бу нарса Ислом оламининг бирлигини кўрсатишини баён этди.

Унга кўра, Халқаро Қудс кунида барпо этилган кўча намоишларида Эрон халқининг фаол иштироки зўравон қудратлар ва  зулмга бўлган нафратни ифода этади.

Оятуллоҳ Хотамий, жумладан, илова этди:" Тоғут Америка давлатида мужассамланган. Зеро  ушбу империалистик давлатнинг муштлари  бугунги кунда Яман, Баҳрайн, Сурия ва бошқа  исломий мамлакатлар  халқларига қарши қаратилган.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби, шунингдек, Америка ва  сионистик режимни ҳам халқаро мағрурликнинг рамзи дея атади ва илова этди: Афсуски, Оли Саудга ўхшаган минтақадаги айрим мамлакатлар ушбу зўравонлик ҳалқасига қўшилишга ҳаракат қилишмоқда.