Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i20322-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Оятуллоҳ Имомий Кошоний Эрон исломий инқилоб соқчилар корпусининг ИШИД террорчилик гуруҳини жазолашга доир ҳаракатларини тўғри ва ўринли дея атади
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
июн 30, 2017 19:20 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Оятуллоҳ Имомий Кошоний Эрон исломий инқилоб соқчилар корпусининг ИШИД террорчилик гуруҳини жазолашга доир ҳаракатларини тўғри ва ўринли дея атади

Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Имомий Кошоний Эрон исломий инқилоб соқчилар корпусининг ИШИД террорчилик гуруҳини жазолашга доир ҳаракатларини тўғри ва ўринли дея атади. 

Исломий инқилоб соқчилар корпуси 18 июн якшанба куни кечки пайт Суриядаги такфирчи террорчиларни жазолаш мақсадида, ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурия шарқидаги Дейрзур минтақасида жойлашган қўмондонлик базасини ва тўпланадиган марказларини ҳамда уларнинг портлатишга мослаштирилган автомобилларини ўрта масофага учадиган олтита ракета билан нишонга олди. 

Ушбу отилган ракеталар Ироқ осмонидан 650 километр масофани босиб ўтди ва белгиланган нишонни урди. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Ироқнинг Мосел шаҳрининг ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан бутунлай озод этилиши муносабати билан Ироқ халқини ва давлатини табриклади. 

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Америка, Сионистик режим ва Саудия режими минтақадаги террорчиларнинг асосий хомийларидан ҳисобланади.