Мудофаа қудратини ошириш йўлида Эроннинг ракеталар бўйича қудрати
(last modified Tue, 04 Jul 2017 07:05:50 GMT )
июл 04, 2017 12:05 Asia/Tashkent

“Эроннинг ракеталар бўйича миллий қудрати Эрон Ислом Жумҳурияти қудратининг пойдеворларидан бири ҳисобанади ва Эроннинг эҳтиёжларини қониқтиришга муносиб мудофаа қудратини ижод этиш учун йиллар давомида қудрат, масофа ва аниқликни кенгайтириш арсасида ривожланиш ҳолатида қарор олган.”

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг намояндаси ва миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Али Шамхоний якшанба куни Машҳадда ўтказилган исломий телевидения ва радио уюшмалар йиғилиши тўққизинчи очилиш маросимининг ҳошиясида оммавий ахборот воситалари мухбирлари билан қилган ўз сўҳбати чоғида ИШИД террористик гуруҳига қарши Эроннинг ракеталар билан жавоб қайтариши ҳақида шундай деди: “Эроннинг ракеталар бўйича миллий қудрати Эрон Ислом Жумҳурияти қудратининг пойдеворларидан бири ҳисобанади ва Эроннинг эҳтиёжларини қониқтиришга муносиб мудофаа қудратини ижод этиш учун йиллар давомида қудрат, масофа ва аниқликни кенгайтириш арсасида ривожланиш ҳолатида қарор олган.”

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ва қуролли кучларнинг муаззам қумондони ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий бир неча вақт олдин Эрон ҳарбий саноатининг донишмандлари ҳамда миллий ва ривожланган технологияларни кўздан кечиришларида қилган баёнотларидан бирида мудофаа қудратини мустаҳкамлашни давом эттириш зарурлигини таъкидлаб шундай айтдилар: “Инсонийлик, виждон ва ахлоқнинг озгина гавҳари бўлмаган зўравон қудратлар бугунги дунёда ҳоким бўлишган. Улар мамлакатларга тажовуз қилиш ва бегуноҳ инсонларни ўлдиришдан ўзларини тийишмайди. Шунинг учун мудофаа саноатини ривожлантириш комилан табиий бир ҳолдир. Чунки агар улар мамлакатнинг қудрат ва иқтидорини сезмасалар, хавфсизлик таъминланмайди.”

Энди Эрон мудофаа этиш қудрати ва ҳатто душман ҳужумларини қайтариш нуқтаи назаридан минтақани нотинчликка юзмаюз этадиган жараёнларга қарши ҳарбий қудратига таяниб устувор қарши тўриш имкониятига эгадир.

Эрон мудофаа вазири генерал Ҳусейн Деҳқон Дейруззўрда ИШИД террористик гуруҳининг қароргоҳига қарши Эроннинг амалга оширган охирги ракеталар ҳужумлари пайида Эрон ҳар қандай таҳдидга жиддий ва қатъий равишда жавоб қайтаради,-деб таъкидлади.

Жорий йил еттинчи июнь ойида Теҳронда содир этилган террористик ҳуумларни айрим таҳлиличилар хавфсизлик ҳавзасида Эронни кескинликларга юзмаюз этиш деб талқин этишди. Бу сайъ-ҳаракатлар Эроннинг жиддий жавоб қайтаришига юзмаюз бўлди ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ўзининг зотий вазифаларига асосланиб Суриянинг шарқидаги Дейруззурда жойлашган ИШИД террористик ва такфирий гуруҳининг қумондонлик қароргоҳини “ер-ер” русумли олтита ўрта масофага учадиган ракеталар билан нишонга олишди. Бу нарса шуни кўрсатдики, мудофаа қудрати ва хавфсизлик масаласи Эроннинг энг муҳим масаласи ҳисобланади ва Эрон ўз хавфсизлигини муҳофазат этиш учун ҳеч кимдан ижозат олмайди.

Умуман олганда ракеталар тўрт қисм: Биринчиси ҳаво-ҳаво, иккинчиси ҳаво-ер, учинчиси ер-ҳаво ва тўртинчиси эса ер-ерга учадиган ракеталарга бўлинади. Бу гуруҳларнинг ҳар бири эса масофа, ёқилғининг тури, калакчалар тури ва ҳидоят этиш системаси нуқтаи назаридан гуруҳчаларга бўлинади. Бу гуруҳларга ажратишда Круз ракеталари ва Баллистик ракеталар стратегик муҳим аҳамиятга эгадир.

Сижжил узоқ масофога учадиган Эроннинг биринчи ракетаси ҳисобланади ва айрим мутахассислар уни Эроннинг энг афзал баллистик ракетаси деб билишади.

Бу ракета отишга тайёр тўрган ракетани ташиш қобилияти билан ҳаракат қиладиган системага эгадир. Бу баллистик ракета 2000 минг км масофага учиш қобилиятига эгадир.

Баллистик ракеталар оиласида Эроннинг Шаҳоб ракеталарини ревожланган технологияларга эга бўлган энг машҳур ракеталар деб билиш лозим. Бу мажмўада Шаҳоб -4 ва Шаҳоб-5 ракеталари максимал масофага учадиган ривожланган ракеталарнинг бир туридир. Шаҳоб-4 ракетаси 3000 минг км масофага учиши билан суъий юлдошни ташиш ва уни орбитага чиқариш учун лойиҳалаштирилган Эроннинг биринчи ракетасидир. Шаҳоб-4 ракетасига ўзгартиришлар киритиш натижасида Ковишгар-1 русумли Эроннинг космик ракетасини ишлаб чиқариш сабабига айланди. Эрон ишлаб чиқарган “Ҳут “ ракетаси ҳам сувда радарга тушмайдиган энг тез ҳаракат қиладиган ракеталардан биридир. Бу ракета бир сонияда 100 метр масофани босиб ўтади ва америкаликлар фахр қиладиган ракеталаридан 3 баробар тезликда ҳаракат қилади.

Стратегик таҳдидлар заминасида фаолият олиб борадиган сионистик тадқиқотлар маркази Эрон ракеталар бўйича катта қудратга эга эканлигини тан олган.

Бу тадқиқот маркази бир интернет режасини тузиши ва Эрон ракеталарининг бориб етадиган нуқталарини аниқлаш билан Эрон ракеталарининг бориб етадиган узоқлигини 11 мингу 500 км масофани ташкил этиши билан Нью-Йоркка яқинлашади деб таъкидлайди.

Бугунги кунда таҳдидларнинг турлича шакл олиши билан халқаро  даражада Эрон ва жаҳонда вужудга келган муҳит ва шароитда хавфсизлик масаласи кенг кўламда муҳим аҳамиятни касб этмоқда. Аммо Эрон ҳеч қачон бирон бир мамлакатга таҳдид қилиш ёки тажовуз қилиш фикрида бўлмаган. Аммо таҳдидларга жавоб қайтариш ва уларни бартараф этишда бирон бир шак-шубҳага йўл қуймайди.

Шу сабабдан таҳдидлар билан муносиб равишда ва илмий кўрсатгичлар асосида тажҳизотлар ҳамда кучларнинг касбий малакаларини ошириш ва ўз ҳарбий қудратини юксалтириш пайидадир. Эрон Ислом Жумҳурияти энди ракеталар соҳасида шундай қобилият ва қудратга етганким, ҳар қандай масофага учадиган ракеталарни ишлаб чиқаришга қодирдир. Бу катта мувафаққият эса душманлар баробарида тақдирни белгиловчи муҳофазат этишнинг омили саналади.       

                              

Ёрлиқ