Имзоланишидан бир йилдан сўнг Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига бир нигоҳ
2015 йил 14 июл куни жаҳоннинг йирик қудратлари Эроннинг ядровий фаолиятларини расмий равишда эътироф этдилар.
Бу куни жаҳоннинг кучли мамлакатлари ядровий технологиялар ва замонавий технологиялар заминасида Эронга ёрдам беришлари борасида эълон қилдилар. Бу кун жаҳоннинг йирик қудратлари Эронга қарши барча санксиялар бартараф этилиши, барча золимона резолюциялар бекор қилиниши ва Эрон билан алоқаларда оддий шароитлар бошланишини эълон қилган кундир.
Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури имзолангандан сўнг БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун Эрон Ташқи ишлар вазирининг чарчаш билмас ҳаракатларини қадрлаш чоғи Вена келишуви билан қўлга киритилган ютуқларни халқаро жамиятчиликнинг Эрон билан муносабатлардаги катта ўзгаришлар ва жаҳонда ядровий аслаҳаларни тарқатмасликдаги бурилиш нуқтаси сифатида ёдга олди. Пан Ги Мун ўз мактубида Эрон Ислом Жумҳуриятининг иродаси юқори даражадаги мослашувчанлик ва сезгирлик билан халқаро жамиятчилик билан ўзаро ишонч яратиш йўналишида мазкур тарихий ютуқларни қўлга киритишда таъсирли рол ўйнаганлигини қўшимча қилди. БМТ Бош котиби Вена келишувини Эроннинг ядровий фаолиятлари тинч йўналишдаги эканлиги борасида халқаро жамиятчилик ишончини таъминлаш учун ҳамма тмоонлама ва узоқ муддатли ечим деб тавсифлади ва бу англашувга эришиш минтақавий ва ундан ташқаридаги кўплаб жиддий хавфсизлик чақириқларини ҳал этиш учун ҳамкорликларнинг кучайтирилишига сабаб бўлшини таъкидлади. БМТ Бош котиби томонидан бу сўзларнинг айтилиши Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури юқори даражада мамлакатлар ўртасидаги диалогнинг самарали бўлишида муҳим бурилиш нуқтаси бўлганлиги маъносини англатади.
Айрим таҳлилчиларнинг ақидасига кўра, Эрон ядровий дастури мавзусининг тинч йўналишда ҳал этилиши билан Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури доирасида ва уни амалга ошириш доирасида минтақада янги масалалар шаклланиб, Осиё ғарбида қудрат мувозанатининг Эрон фойдасига ўзгаришига сабаб бўлди. Ўтган бир йилда Эрон минтақанинг сиёсий ўзгаришларида тааъсирли ва фаол равишда иштирок этганлиги бунга мисол бўла олади. БМТ, Европа иттифоқи, Россия ва ҳатто АҚШ Сурия, Ироқ, Яман ва Афғонистон сиёсий бўҳронларининг ҳал этилишида Эроннинг ролининг аҳамиятини таъкидламоқдалар ва Эроннинг бу роли Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури имзоланганидан сўнг жиддийлик билан минтақавий муноқашаларни ҳал этишга кўмаклашиш йўналишида давом этмоқда.
14 июл келишуви Эрон ядровий ҳуқуқини кафолатлаш жиҳатидан муҳим кўрсаткичларга эга. Бу кўрсаткичлар Эронда уранни бойитиш дастурини давом эттиришни кафолатлади. Шу ҳолда олдинки сценарийларга мутобиқ Ғарб ўз ҳаракатлари ва талабларини Эроннинг ядровий дастури тамомила тўхтатилиши ва йиғиштирилшига марказлаштирган эди. Ғарб дастлаб Эрон ядровий дастурининг фаолияти тўхтилиши ва юзаки фаолят қилишини кутган эди ва Ғарбнинг таъбири билан Эроннинг ядровий таъсисотлари йиғиштирилишини истарди.Кена музокараларида дарвоқе Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурида ойдин белгиланган тўрт асосий мақсад амалга оширилган. Ядровий қудрат ва технологияни сақлаш, бир томонлама золимона санксияларни бекор қилиш, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва МАГАТЭ Бошқарувчилари кенгаши резолюцияларини бекор қилиш ва ниҳоят Эрон ядровий ишининг Хавфсизлик Кенгашининг 7 бобидан чиқарилиши Вена музокаралари хулосаларида ва Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига мутобиқ ҳосил этилган тўрт асосий ва муҳим мақсадлардир.
Эрон ва "5+1" гуруҳи келишуви доирасида санксиялар даври якунига етди. Ўтган бир йилда Европа мамлакатлари, жумладан, Германия, Италия, Франция, Исания ва Австрия каби мамлакатларнинг ката иқтисодий ва савдо делегациялари Эрондаги иқтисодий ва инвестицион майдонларга қайтиш учун рақобатларни бошладилар. Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Венадаги июл ойи келишувидан сўнг Теҳронга келган Европа масъулларидан биринчиси эди ва ундан сўнг Европадан юқори даражали масъуллари ва катта делегациялар Теҳронга келди. Бу учрашувлар ва Газ экспорт қилувчи мамлакатлар масъулларининг Теҳрондаги йиғилиши каби учрашувларнинг ўтказилиши Эрон ва Европа мамлакатлари алоқалари борасида музокаралар ҳамда ўтмишдан ўтиш ва келажакка нигоҳ учун арзигулик фурсатлар яратди. Шу билан бирга, ядровий келишув ва Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури айрим йўналишларда қарши томонлар, айниқса АҚШнинг мажбуриятлари амалга оширилишида айрим камчиликлар учраб, Эроннинг бошқа мамлакатлр билан иқтисодий муносабатлари тўлиқ шаклланишига тўсқинлик қилмоқда ва бу мавзуни давом эттиришда келаси кунларда мазкур масалани кўриб чиқамиз.