Эрон Олий бош қўмондони соқчилар корпусининг террорчилар позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужумини юқори баҳолади
(last modified Thu, 06 Jul 2017 12:21:57 GMT )
июл 06, 2017 17:21 Asia/Tashkent
  • Эрон Олий бош қўмондони соқчилар корпусининг террорчилар позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужумини юқори баҳолади
    Эрон Олий бош қўмондони соқчилар корпусининг террорчилар позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужумини юқори баҳолади

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Исломий инқилоб соқчилар корпусининг 18 июн кунида Суриянинг Дейрзур минтақасида жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳининг марказий базасига қарата ракета ҳужумини амалга оширганига муносабат билдирди

Эрон ислом жумҳурияти Олий бош қўмондони Исломий инқилоб соқчилар корпусининг 18 июн кунида Суриянинг Дейрзур минтақасида жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳининг марказий базасига қарата ракета ҳужумини амалга оширганига муносабат билдириб, соқчилар корпусининг қўмондонлари ва етакчилари билан учрашган чоғида ушбу инқилоб соқчилар корпусининг ракета соҳасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг асарларини нашр этиш ва сақлаш идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу учрашувда Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Суриядаги террорчилар позициясига қарата амалга оширган ракета ҳужумини юксак иш дея атадилар ва парвардигори оламдан ушбу ибодатнинг қабул қилишини илтижо қилиб сўрадилар.

Эрон ислом жумҳуриятининг Олий бош қўмондони Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, душман ракетага нисбатан анчагина жиддий эътибор қаратади. Шунинг учун ракетани янада тараққий эттириш учун ушбу соҳага кўпроқ эътибор қаратиш лозим, негаки душманга қақшатқич зарба бериш керак.

Исломий инқилоб соқчимлар корпуси қўмондонлари ҳам ушбу учрашувда Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳига уюштирилган муваффақиятли ракета амалиётлари ҳақида ҳисобот тақдим этиш билан, шундай таъкидлаб ўтишдики, соқчилар корпусининг Қуддус кучлари томонидан тақдим этилган разведка маълумотларига асосан амалга оширилган ушбу амалиётда, фақат террорчилар позицияси нишонга олинди ва ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларидан ҳеч ким жабрланмади.  

Ёрлиқ