Теҳрон жума намозининг хутбалари
Ғарбнинг инсон ҳақларига оид иддаолари ёлғондир
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий бугунги хутбаларда Арабистон ва Баҳрайнни Америка ҳимоя қилаётганига ишора этиб деди: Арабистон ва Баҳрайн давлатлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг яшил чироғи орқали Арабистон, Яман ва Баҳрайн халқларини бостириб ташлашмоқда.
Имом -хатибга кўра, Инсон ҳақларини ҳимоя этиш халқаро ташкилотлари сукут сақлаётганлари боис Баҳрайн, Яман ва Арабистон шарқининг мусулмон халқлари оғир аҳволда қолишган.
Козим Сиддиқий Озарбайжон республикасида яшовчи мусулмон халқларнинг ҳолатларига ҳам ишора этиб баён этди: Ушбу юрт ҳукумати ўзининг халқи учун Қуръон таълимотларидан баҳраманд бўлиш ва азадорлик маросимларини ўтказишни ман қилган.
Ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий, жумладан, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Суд ҳокимияти масъулларидан бутун жаҳонда мусулмонларга қарши бўлаётган жиноятларга эътибор қаратишларини ва мазлумлар додига етишларини талаб этди.