Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i20868-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Америка ҳар куни ўз жиноятини кўпайтиради ва ушбу мамлакат учун дунёдаги қотиллар ва қон тўкувчиларни ҳимоя қилиш оддий ҳолга айланди
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
июл 14, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Америка ҳар куни ўз жиноятини кўпайтиради ва ушбу мамлакат учун дунёдаги қотиллар ва қон тўкувчиларни ҳимоя қилиш оддий ҳолга айланди

Теҳрон жума намози имом хатибининг айтишича, Америка ҳар куни ўз жиноятини кўпайтиради ва ушбу мамлакат учун дунёдаги қотиллар ва қон тўкувчиларни ҳимоя қилиш оддий ҳолга айланди. 

Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний ўз марузасида Мосел шаҳрининг Ироқ халқи ва армияси томонидан озод этилганлигига ишора қилиб шундай айтдики, Моселнинг озод этилиши шуни англатмоқдаки, агар одамлар мустабидларга ва золимларга қарши қатъиятлик кўрсатиб муқовамат қилишса, Аллоҳ таоло уларга нусрат беради. 

Муваҳҳедий Кермоний Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳи ичида жаҳоннинг 86 мамлакатидан ўн минглаб террорчиларнинг мавжуд бўлишига ишора қилиб шундай изоҳ бериб ўтдики, террорчиларни ҳимоя қилиш жумладан сионистик режимни қўллаб қувватлаш АҚШнинг асл моҳиятидир. 

Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон ислом жумҳуриятининг ҳарбий ва мудофаа қудратига ишора қилиб, Америка расмийларининг Эрон қуролли кучларининг ҳарбий жиҳатдан кучли эканлигини эътироф этишганини таъкидлаб ўтди.