Солеҳий: АҚШ ядровий келишув олдида стратегик қийин аҳволга тушиб қолди
(last modified Sun, 16 Jul 2017 12:35:26 GMT )
июл 16, 2017 17:35 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: АҚШ ядровий келишув олдида стратегик қийин аҳволга тушиб қолди
    Солеҳий: АҚШ ядровий келишув олдида стратегик қийин аҳволга тушиб қолди

Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури" Американи стратегик қийин аҳволга солиб қўйди

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раисига кўра, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури" Американи стратегик қийин аҳволга солиб қўйди. 

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий якшанба куни Машҳад шаҳрида Эрондан ташқарида бўлган эронлик устозлар ва талабалар билан бўлиб ўтган 11-конференциядаги чиқишида шундай айтдики, агар Эрон ядровий келишуви АҚШ учун кўнгилдагидек бўлганида ва амалда эса Эронинг ядровий саноати тўхтаганида эди, ҳозирда Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ва Сионистик режим бу даражада безовта бўлишмас эди. 

Солеҳийнинг айтишича, Эрон эндиликда ядровий келишув хусусида босим ўтказиш воситасига эгадир. Эрон олтилик давлатлари билан бўлиб ўтган музокараларда олти минг сентрафуга машиналарнинг фаолиятини ва Форду базасидаги олти минг фаол сентрафуганинг фаолиятини яна давом эттиришга муваффақ бўлди.

  

Ёрлиқ