Шамхоний: Курдистон минтақасининг мустақил бўлиши учун референдум ўтказиши Ироқни бутунлай заифлаштиради
(last modified Mon, 17 Jul 2017 14:09:50 GMT )
июл 17, 2017 19:09 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Курдистон минтақасининг мустақил бўлиши учун референдум ўтказиши Ироқни бутунлай заифлаштиради
    Шамхоний: Курдистон минтақасининг мустақил бўлиши учун референдум ўтказиши Ироқни бутунлай заифлаштиради

Курдистон минтақаси партиялари ушбу минтақанинг Ироқдан ажралиб чиқиш учун жорий йилнинг 25 сентябр куни референдум ўтказишни кўзлашмоқда. Шамхоний минтақа ва минтақадан ташқаридаги айрим мамлакатларнинг ниятларини Ироқни заифлаштиришга қаратилган деб айтди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, Ироқнинг курдистон минтақасининг мустақил бўлиши учун референдум ўтказилиши, бутун Ироқнинг ва Курдистон минтақасининг кучсизланишига ва курдларга нисбатан тазйиқ ва босимларнинг ортишига ҳамда яккаланиб қолишига олиб келади. 

Ироқнинг Курдистон минтақаси партиялари ушбу минтақанинг Ироқдан ажралиб чиқиш учун жорий йилнинг 25 сентябр куни референдум ўтказишни кўзлашмоқда. Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби бугун душанба куни Теҳронда Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Ватан иттифоқи бош котибининг биринчи ўринбосари Абдуллоҳ Расул Али билан учрашган чоғида шундай айтдики, Курдистоннинг ажралиб чиқиш учун референдум ўтказиш мавзуси Ироқ халқининг бирон бир воқеъликдаги эҳтиёжларини қондирмайди ва Ироқ давлати масъулларини сиёсатларига ҳам тўғри келмайди. 

Шамхоний минтақа ва минтақадан ташқаридаги айрим мамлакатларнинг ниятларини Ироқни заифлаштиришга қаратилган деб айтди.